Меҳмонхонада газ чақнади

Меҳмонхонада газ чақнади

Ички ишлар вазирлиги

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида шу йилнинг 4 декабрь куни “Янги шаҳар” МФЙ ҳудудида жойлашган “Турон” меҳмонхонасида электр чироғи ўчиб қайта ёниши оқибатида меҳмонхонанинг ертўласида турган газ баллонидан сизиб чиқиб, тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.
Натижада меҳмонхонанинг биринчи қаватидаги эшик ва деразаларнинг ойнаси синиб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси


Report Page