Меҳмон чегарада 100 дона психафаол дори воситаси билан тўхтатиб, қолинди

Меҳмон чегарада 100 дона психафаол дори воситаси билан тўхтатиб, қолинди


2019 йил 20 январь куни Тошкент вилояти Божхона бошқармасидан тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 15 январь куни Тошкент вилоятининг Бекобод туман “Ойбек” чегара божхона пости орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган Тожикистон Республикаси фуқароси, Сўғд вилояти Хўжанд шаҳрида яшовчи 26 ёшли Н.А.нинг сумкасидан Ўзбекистон ҳудудида тақиқланган 100 дона психафаол дори воситалари топилиб, далилий ашё сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page