Мазкур ҳолат юзасидан амалий ишлар бошланди

Мазкур ҳолат юзасидан амалий ишлар бошланди

Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган Китоб туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчи аёлларнинг калтакланганлиги ҳақидаги ҳолат юзасидан бугун туман ҳокимлиги ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан амалий ишлар бошланди. 


3-сектор ҳудудига қарашли «Искана» МФЙ жойлашган 51-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман халқ таълими бўлими, ички ишлар бўлими, маҳалла фуқаролар йиғини, депутатлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида содир этилган мазкур воқеа муҳокамасига бағишланган тезкор йиғилиш ўтказилди. Томонлар фикрлари тингланди ва зарурий режалар белгиланди. 

Хусусан, Китоб тумани халқ таълими бўлими томонидан хизмат текшируви ўтказиладиган бўлди.


Шундан сўнг, Китоб тумани ҳокимлиги ва халқ таълими бўлими вакиллари жабрланувчилар олиб келинган тиббиёт бирлашмасига ҳам ташриф буюришди. Фуқаролар К.Аҳмедова ҳамда онаси С.Даминовалар ҳолидан хабар олиниб, барча керакли ёрдамлар ҳамда кўмаклар берилиши маълум қилинди.

Айни вақтда, Китоб тумани ИИБ томонидан юқоридаги мазкур ҳолат юзасидан ҳам соҳага доир дастлабки ҳаракатлар бошланди. Суриштирув ва тергов ҳаракатлари якунига етгач, бу бўйича яна расмий маълумотлар берилади.

Report Page