“Матиз” автомашинасини ҳайдаб қочган шахс “Ласетти”ни ҳам олиб қочганлиги маълум бўлди

“Матиз” автомашинасини ҳайдаб қочган шахс “Ласетти”ни ҳам олиб қочганлиги маълум бўлди

Ички ишлар вазирлиги

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 20 сентябрь куни номаълум шахс Янги Белтепа даҳасида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган А.У.га тегишли “Матиз” русумли автомашинани ҳайдаб қочган.

Кўрилган чоралар натижасида автомашина Мирзо Улуғбек туманидаги Мирзо Улуғбек ва Шукур Бурхонов кўчалари чорраҳасида ушланиб, ушбу жиноятни Шайхонтоҳур туманида яшовчи муқаддам судланган О.А. содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Тергов жараёнида ушбу шахс шу йил 15 сентябрь куни Юнусобод туманида Юнус ота кўчасида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган Ҳ.А.га тегишли “Ласетти” автомашинасини ҳам ҳайдаб қочганлиги маълум бўлди. Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Сергели туманида жойлашган автомашина бозори ҳудудидан техник соз ҳолда топилиб эгасига қайтарилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page