“Матиз” автомашинаси “MAN”га бориб урилиши натижасида икки киши ҳалок бўлди
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 13 июль куни соат 03.30ларда Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Қўйлиқ ота кўчасида яшаган 35 ёшли Т.Н. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасини Янги Юнусобод кўчасида ҳайдаб кетаётиб йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган “MAN” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб, тўқнашув содир этган. Натижада “Матиз” автомашинаси ҳайдовчиси Т.Н. ва унинг йўловчиси, Юнусобод тумани 18-даҳада яшаган 32 ёшли Ж.З.лар жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлар. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси