Матбуот анжумани

Матбуот анжумани

Бюронинг вилоят бошқармаси

Авваламбор шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар аввало инсон манфаатларига қаратилган.

Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳам қонун устуворлигини таъминлаш орқали фуқароларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мақсад қилган.

Давлатимиз раҳбари, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуслари билан белгилаб берилган суд тизимини тубдан ислоҳ қилиш стратегияси тамойиллари асосида 4 йил муқаддам Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси тузилмаси ташкил этилиб, суд ҳужжатлари ва бошқа ваколатли органлар ҳужжатларини ижросини сўзсиз таъминлаш борасида бир қатор вазифалар белгилаб берилган.

Бугунги кунда Бюронинг вилоят бошқармаси органлари тизимида жами 93 нафар тезкор ходим (шундан 55 нафар давлат ижрочилари) фаолият кўрсатиб келмоқда.

Биргина мисол, Бюро органлари ташкил этилганидан буён ҳозирга қадар Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти томонидан 2 трлн. 555 млрд. сўмлик ҳужжатларнинг ижроси таъминланган.

Бошқарма томонидан мамлакатимиз Президенти раҳбарлигида 2020 йил 17 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ҳамда Республика Президентининг 24.11.2020 йилдаги 6118-сонли Фармонида Мажбурий ижро бюроси органлари олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, белгиланган ундирув режаларини бажаришга қаратилган тизимли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўтган 6 ой давомида МИБ вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий тармоқлари томонидан жами 695 млрд. сўмлик 71.614 та ижро ҳужжатлари юзасидан ижро тадбирлари амалга оширилган.

Ушбу ижро ишларининг асосий қисмини, яъни қарийб 571 млрд. сўмлик 50.514 тасини суд органларидан келиб тушган ижро хужжатлари, 124 млрд. сўмлик 21.100 та ижро ҳужжатларини Давлат солиқ органлари, ИИБ, ДСЭОМ ва бошқа ваколатли органлардан келиб тушган ижро хужжатлари ташкил этган.

Ҳисобот даврида бошқарма томонидан жами 388 млрд. 494 млн. сўмлик 33.260 та ижро ҳужжатлари бўйича якуний қарорлар қабул қилиниб, шу жумладан 24.854 та ижро ишлари бўйича амалда салкам 232 млрд. сўм маблағлар ундирилган.

Мулкий ундирувларга оид ижро ишлари бўйича амалга оширилган мажбурий ижро тадбирлари натижасида давлат фойдасига 72,4 млрд. сўм, юридик шахслар фойдасига 144,5 млрд. сўм, жисмоний шахслар фойдасига 14,8 млрд. сўм пул маблағлари амалда ундирилган.

Шунингдек, солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ 2,5 минг та ижро ишлари бўйича 58,3 млрд. сўм маблағ амалда ундирилишига эришилган бўлса, давлат даромадига ўтказилган мол-мулклар ижроси билан боғлиқ ижро ишлари бўйича 606,8 млн. сўм пул маблағи келиб тушган.

Ёки, жиноят оқибатида етказилган зарарни ундириш билан боғлиқ 14 та ижро ишлари бўйича 80,6 млн. сўм амалда ундирилиши таъминланган.

Жиноий ва маъмурий жарима ундириш билан боғлиқ 10 мингга яқин ижро ишлари бўйича 6,2 млрд. сўм ундиришга эришилган.

Шу билан бирга, суд қарорлари асосида қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 152 нафардан ортиқ шахслар ишга тикланган, тўланмай қолган 757 млн. сўмлик иш ҳақлари ундирилган.

Жамиятимизда оила қадриятларига юзаки ёндашиш, эр-хотиннинг ўзаро келишмовчиликлари оқибатида ажрашиб кетиш ҳолатлари йилдан йилга ўсиши натижасида –алиментга оид ижро ҳужжатлари сони кескин ортмоқда.

Мисол учун, 2017 йил 6 ойигача бўлган даврда тугатилган суд департаментнинг вилоят иш юритувида жами 6 минг 337 та алимент ундириш ҳақидаги ишлар мавжуд бўлган. Айни вақтда давлат ижрочиларининг иш юритувида қолдиқда бўлган 38 минг 354 та ижро ҳужжатларининг 11 минг 254 таси алимент масаласига оид ишларни ташкил қилган.

Ёки, содда қилиб айтганда ҳар учта ижро ҳужжатидан биттаси алимент ишларидир.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ўтган тўрт йил мобайнида алимент ишлари сони 4 минг 917 тага ёки 78 фоизга ортиб, юқорилигича қолмоқда.

Оқибатда 2 минг 993 та мурожаатларнинг 1 минг 853 таси, салкам 62 фоизи алиментга оид масалаларга тўғри келмоқда.

Мавжуд муаммоларга ўзгача ёндашлиб, алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан алоқадор ташкилотлар билан оилаларни ўзаро яраштириш ишларига эътибор қаратилмоқда.

Жорий йил давомида 232 нафардан ортиқ оилалар яраштирилиб, оилаларнинг тикланишига эришилган бўлса, амалга оширилган мажбурий ижро тадбирлари натижасида алимент тўловчи қарздорлардан жами 2,5 млрд. сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирувчиларга ундириб берилган.

Алимент ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича ишсиз, ёрдамга муҳтож, оғир аҳволга тушиб қолган алимент тўловчи қарздорларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, ушбу тоифага кирувчи 396 нафар алимент тўловчи оталар ишга жойлаштирилиб, уларнинг доимий бандлиги таъминланган, алимент ундирувлари уларнинг иш ҳақларини маълум миқдорига қаратилган.

Шунингдек, 5 та ҳолатда алимент тўловлари пул маблағи, уй-жой, автомашина ва бошқа шаклда қопланиб, болаларнинг вояга етгунига қадар таъминоти тўлиқ таъминланди ва ижро ҳужжатлари ижроси амалда тамомланган.

Муҳтарам Президентимизнинг 6118-сонли Фармонлари талабидан келиб чиқиб, янги тизим асосида 2020 йилнинг 1 декабридан бошлаб давлат фойдасига ундирувларнинг муайян қисмини “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” бўйича жамғармаларга йўналтириш амалиёти йўлга қўйилди.

Масаланинг мамлакатимиз ижтимоий ҳаёти учун, аҳолимизнинг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш учун нақадар долзарблигини тушуниб етган ҳолда, «Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари» ва «Темир дафтар»га ундирилиши бўйича Республика раҳбарияти томонидан белгилаб берилган ҳар ойлик режаларнинг ортиғи билан бажарилиши таъминлаб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида 7 млрд. сўм пул маблағлари “Дафтарлар”га ундирилиши таъминланган.

Бироқ, МИБ вилоят бошқармаси амалга оширган ишлар билан бир қаторда, мажбурий ундирув тадбирларини амалга оширишда мавжуд ресурс ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланмаганлигини ҳам таъкидлаб ўтди.


Ўтган 6 ойда бюджетга амалда ундирилган маблағлар миқдори бошқарманинг иш юритувида бўлган давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ишлари сони ва миқдорига нисбатан 45 фоизни ташкил қилганлиги, иш самарасини ошириш, мавжуд оқсоқликни бартараф этиш учун вилоят мажбурий ижро бюроси томонидан қатор чоралар кўриб борилаётганлиги, зиммасига юклатилган вазифаларни адо этишга етарли масъулиятсизлик билан ёндашмаётган раҳбар ва ходимларга нисбатан тегишли тартибда интизомий чоралар кўриб келганлиги айтилди.


Report Page