Масъулияти чекланган жамият (қисқартмаси: МЧЖ)

Масъулияти чекланган жамият (қисқартмаси: МЧЖ)

@BUXGALTER_KERAK

👉МЧЖ тўғрисидаги қонунни ўқиш


Хўжалик ширкатининг бир бўлиб, унинг мулки (капитали) муассислар орасида тегишли низомларда кўрсатилганидек тақсимланади.

Масъулияти чекланган жамият — аъзолари жамият мажбуриятлари бўйича фақат ўзлари қўшган улуш доирасида жавобгар бўладиган жамият. Иккитадан кам бўлмаган жисмоний ёки юридик шахсларнинг келишувига кўра, умумий хўжалик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида уларнинг улушларини қўшиш йўли билан ташкил этилиши мумкин. Бундай жамият юридик шахс ҳисобланади. Жамият таркибида юридик шахс бўлган иштирокчилар ўз мустақиллигини ва ҳуқуқий шахслигини сақлаб қоладилар. Жамият маблағлари қатнашувчиларнинг улуши ҳисобидан шакллантирилади. Муомалага акциялар чиқармайди. Жамият аъзоларига пай гувоҳномалари берилади. Жамият аъзоси ўз улушини бошқа шахсга фақат жамият розилиги билан ўтказиши, сотиши мумкин. 


Бундай жамиятлар турли мамлакатларда турлича номланади. Масалан, АҚШ ва Англияда — LTD. ва LLC, Германияда — GmbH (Геселлсчафт мит бесчрäнктер Ҳафтунг), Францияда — SA ва SARL ва бошқа.

Report Page