Мастликда аёлини ўлимига сабаб бўлди
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 18 июль куни соат 19:30ларда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида яшовчи 55 ёшли А.С. маст ҳолда уйида рафиқаси 47 ёшли М.С.га пичоқ билан жароҳат етказган. Натижада М.С. касалхонага келтирилганида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.С. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси