Мастлик оқибатида бир-бирларини пичоқладилар
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 25 апрель куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ тумани Ўртасарой кўчасида яшовчи М.А. ва Юқоричирчиқ тумани Суракент қўрғонида яшовчи Н.Т.лар Ўратчирчиқ тумани Мустақиллик маҳалласида, маст ҳолда ўзаро жанжал туфайли бир-бирларига пичоқ билан тан жароҳати етказганлар. Натижада М.А. ва Н.Т.лар касалхонага ётқизилганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқамаси