Маст ҳолдаги турмуш ўртоғининг умрига зомин бўлди

Маст ҳолдаги турмуш ўртоғининг умрига зомин бўлди


2019 йил 27 январь куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида яшаган Э.Ў.нинг юз қисмида тан жароҳатлари билан жасади топилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни 26 январь соат 22.00 ларда Э.Ў.нинг бирга яшовчи, турмуш ўртоғи, уй бекаси У.Ў. уйида ўзаро жанжал сабаб маст ҳолда бўлган Э.Ў.нинг юзига шиша идиш билан танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказганлиги аниқланиб, ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page