Маст ҳолда сигарет чекиб ухлаб қолди...
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 24 февраль куни Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида яшовчи С.Э.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин уй эгалари томонидан ўчирилган ва шу уйда вақтинча яшаган фуқаро Н.Я.нинг жасади топилган. Ёнғин Н.Я. маст ҳолда сигарет чекиб, ухлаб қолиши натижасида келиб чиққанлиги аниқланган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси