Маст ҳолатда ногирон танишини жароҳатлади

Маст ҳолатда ногирон танишини жароҳатлади

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 22 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони, 32 ёшли Т.М. маст ҳолда Қизилтепа маҳалла ҳудудида жойлашган дўкон олдида таниши, Чангак маҳалласи Калтатой қишлоғида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони, тенгдоши Ў.Н.нинг юзига боши билан урган ва Ў.Н. боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган. Натижада Ў.Н. касалхонага ётқизилиб, Т.М. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page