Масофавий таълим: замон билан ҳамнафас, ёшлар билан бирга

Масофавий таълим: замон билан ҳамнафас, ёшлар билан бирга

"Buxoro yoshlari” газетаси

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан телеграм ижтимоий тармоғида “Масофавий таълим” канали ишга туширилди. 

Айни пайтда канал аъзолари сони 38 мингдан ортган бўлиб, турли фанлардан 30 дан ортиқ дарс материаллари жойланди. Бундан мақсад, албатта, Республикамизда карантин даврида ёшларнинг вақтини мазмунли ташкил этиш, масофавий таълимни йўлга қўйишдан иборат.

Бухоро давлат университетида ҳам масофавий таълим усулидан кенг фойдаланиляпти. Бу олий таълим муассасасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан унумли фойдаланилаётганидан дарак. Масофавий таълим ўз-ўзидан ёшларни чуқур билимли ва малакали мутахассислар этиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, Республикамиздаги кўплаб таълим муассаслари виртуал таълим муҳити сифатида айнан Мооdle дастурий мажмуаси фойдаланиб келинмоқда. Хусусан, Бухоро давлат университетида moodle.buхdu.uz орқали барча фанлардан онлайн дарслар ташкил этилган.

Масофавий таълим - замон билан ҳамнафаслик, ёшлар билан биргалик ифодасидир!


Нилуфар Рўзиева,

Бухоро давлат университети 2-босқич магистранти.


"Buxoro yoshlari” газетаси


Report Page