Масофа сақламаслик оқибатида пойтахтда 5 та автомобиль тўқнашди

Масофа сақламаслик оқибатида пойтахтда 5 та автомобиль тўқнашди

ИИВ ЙҲХББ

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 13 январь куни соат 11:00ларда, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Фозилтепа кўчасида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган И.Ф. "Матиз" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб оралиқ масофани сақламаганлиги оқибатида, ушбу кўчада жойлашган "Боғишамол" истироҳат боғи рўпарасида, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Х.Р. бошқарувидаги "Дамас" русумли автомобилга урилган. Зарб оқибатида "Дамас" ўзидан олдинда тўхтаб турган ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги "Матиз"га, зарб оқибатида "Матиз" ўзидан олдинда тўхтаб турган ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Ш.Я. бошқарувидаги яна бир "Матиз"га, ушбу "Матиз" эса зарб оқибатида ўзидан олдинда тўхтаб турган ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Ш.И. бошқарувидаги "Нексия" русумли транспорт воситасининг орқа томонига тўқнашган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

ЙТҲ натижасида масофа сақламаган "Матиз" русумли автомобиль ҳайдовчиси 22 ёшли И.Ф. ва "Дамас" русумли автомобиль ҳайдовчиси 29 ёшли Х.Р.ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини, йўлларда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page