Сурхондарёдаги масжид таҳоратхонасига сув етказилди

Сурхондарёдаги масжид таҳоратхонасига сув етказилди

vaqf.uz

Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани Боғи Обод, Себзор ва Эҳтиром маҳаллаларининг 8 минг нафардан ошиқ аҳолиси учун “Вақф” хайрия жамоат фонди томфонидан тоза ичимлик суви тармоғини ўтказиш ишлари якунига етказилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу хайрли ишларда маҳаллада яшовчи аҳоли ҳам фаол иштирок этдилар.

Сув иншоотининг қурилиши натижасида яна бир хайрли иш ўз ечимини топди. 1990 йилда бунёд этилган масжид таҳоратхонасига ҳам сув келтирилиб, намозхонлар учун шароит яратилди. Бундай эзгу амалдан кўнгиллари шод бўлган масжид жамоати хайрли ишларнинг бошида турганларни дуо қилдилар.


Ушбу қишлоққа фазилатли ишларни якуни ҳамда сув иншоотининг очилиш маросимида "Вақф" хайрия жамоат фонди бошқарув раҳбари Искандар Халилов ҳам қатнашди. 


Қишлоқ аҳолиси Давлатимиз раҳбари ҳамда диний идора раҳбариятига кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдириб, уларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилдилар.


"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

Report Page