Машғулотлар ҳар куни олиб борилади

Машғулотлар ҳар куни олиб борилади

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қолаверса гендер тенглиги асосида аёлларнинг жамиятдаги ўрнининг баҳоланиши албатта таҳсинга лойиқдир. Эътибор берилаётган бўлса, шу кунларда, айниқса, пандемия шароитида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида давлатимиз раҳбари ва Ҳукуматимиз томонидан қарорлар эълон қилинаяпти.
Бир қатор давлат дастурлари тасдиқланаяпти. Тўғри, ҳозирги даврда ҳамма ҳам тадбиркор бўлавермайди. Лекин олдимизда шундай мақсадлар турибдики, айнан тадбиркорлик орқали ҳар бир аёл рўзғорини тебрата олишларига эришишимиз керак.
Тошкент вилояти Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирларнинг ҳам асл мақсади шу. Жойларда аёлларнинг бандлигини таъминлаш, албатта тадбиркорликка жалб қилиш орқали. Шундай экан, бор имкониятларни ишга солиш вақти келди. Бугун Ангрен шаҳрида ҳам хотин-қизларимизга зарур бўлган ёки ўзлари танлаган касб-ҳунарни ўргатишга кўмаклашишишни энг долзарб вазифаларимиздан бири деб биламан.
Шу мақсадда "Истиқбол" маҳалласидаги "Аёллар маънавият ва маърифат" маскани биносида айнан кам таъминланган, эҳтиёжманд оила аъзолари учун ўқув курслари ташкил этилган. Аҳамиятлиси, ушбу даргоҳда ўқув машғулотлари бепул амалга оширилмоқда.
Илгари ўқув машғулотлари маълум бир кунда ўтказилган бўлса, бугунга келиб эса деярли ҳар куни ўқитиш, зарур кўникма бериш амалга оширилаяпти. Айни пайтда тикиш-бичиш йўналишида ўқув машғулотлари ўтказилиб, бунда мутахассислар жалб этилган.
Айнан ушбу ўқув марказида яқин кунларда сартарошлик ва қандолатчилик бўйича ҳам касб сир-асрорларини ўргатиш доимий олиб борилиши йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

Шоҳиста МАДИЯРОВА,

Тошкент вилояти Хотин-қизлар Тадбиркорлик Маркази раҳбари


Report Page