Маржинал савдо нима?

Маржинал савдо нима?


Молиявий бозорларда маржинал савдо қилиш дегани – бу кредитга берилган маблағ эвазига ёки брокернинг биржа активлари эвазига савдо операцияларини амалга ошириш, бундай имкониятдан фойдаланиш учун трейдердан вақтинчалик гаров (маржа) суммаси олинади. Маржинал савдо яна, “кредит елкасидан фойдаланган холда савдо қилиш” деб ҳам аталади.

Кредит елкасидан фойдаланиб савдо қилиш фойдали, чунки трейдер ўз савдо операцияларини, ўзида бор маблағга нисбатан бир неча баробар йирикроқ кўламларда амалга ошириб, кўпроқ даромад олиши мумкин. Шунингдек маржинал савдо ҳисобига, активнинг нархи пасайишига ҳам битимлар очиш ва актив қийматсизланиши ҳисобига ҳам даромад олиш имкони тўғилади.

Маржинал савдо қандай ишлашини валюта бозорида 1:100 кредит елкасидан фойдаланган холдаги мисолда кўриб чиқамиз. Мисол учун биз, 2 кун ичида евронинг нархи долларга нисбатан 100 пунтктга (100 пункт = $0.01) ўсишини таҳмин қилиб, валюта бозоридан доллар эвазига 1 лот кўламида евро сотиб олмоқчимиз. Бизнинг мақсад, евронинг нархи ўсганидан сўнг, еврони қимматроқ сотиш ва нархлар тафовути ҳисобига даромад олиш.

Бунинг учун ҳозирги пайтда бозор қиймати $1.1150 га тенг EURUSD валюта жуфтлигида 1 лот сотиб олиш керак. Валюта бозорида 1 лот 100 000 база бирлигига тенг ҳисобланади, EURUSD валюта жуфтлигида база бирлиги – бу евро. Бу дегани, биз $1.1150 нархидан 1 лот сотиб олишимиз учун $111500 тўлашимиз керак. Бу албатта котта маблағ. Аммо биз брокернинг 1:100 кредит елкасидан фойдаланган ҳолда битим амалга оширсак, бизга 1 лот евро сотиб олиш учун, умумий қийматнинг 100/1 қисми ($1115) кифоя қилади, айнан шу маблағни брокер вақтинчалик гаров (маржа) сифатида битим ёпилгунича ушлаб туради, битим қийматининг қолган қисмини брокернинг ўзи қоплаб беради.

EURUSD жуфтлигининг нархи 100 пунктга ўсиб, 1 евронинг нархи $1.1250 га йетганидан сўнг, аввал сотиб олинган 1 лот еврони сотамиз ва $1000 даромад оламиз, чунки 1 лот кўламдаги битимнинг 1 пункти $10 га тенг. Битимни ёпгандан сўнг, брокер тамонидан олинган маржа бизнинг ҳисобга қайтарилади.

Брокер кредит бергани учун трейдердан комиссия тўлови олади, ушбу комиссия “спред” деб номланади. Спред – бу активни сотиб олиш (Ask) ва сотиш (Bid) нархлари орасидаги фарқ.

Демак 1:100 кредит елкаси билан маржинал савдо қилиш, бизга юз баробар кўпроқ маблағ билан савдо қилиб, юқори даромад олиш имконини беради, янъи бизнинг даромадни 100 баробор оширади.

Шунингдек, маржинал савдо, активнинг нархи пасайишида ҳам даромад қилиб олиш имконини беради. Молия бозорига янги кириб келганлар учун бундай даромад қилиш йўли одатда тушунарсиз бўлади, қандай қилиб қимматроқ сотиб сўнг арзонроқ сотиб олиб даромад қилиш мумкин, аҳир бизда йўқ нарсани қандай сотамиз, уни аввал сотиб олиш керак ку. Ушбу жараённи тушуниш учун, оддий мисолда жараённи кўриб чиқамиз.

Сиз АҚШ долларининг курси бир ҳафтадан сўнг 100 сўмга арзонлашишини биласиз, ҳозирги пайтда долларнинг курси 8000 сўм. Сиз долларнинг курси арзонлашишидан фойдаланиб даромад қилиб олмоқчисиз, лекин сизда доллар йўқ. Қандай қилиб доллар курси тушишида даромад қилиб олиш мумкин? Шунда сиз дўстингизни олдига бориб 10 000 АҚШ доллари қарзга бериб туширини ва бир ҳафтадан сўнг қайтаришингизни ваъда қилиб қарз олдингиз ва банкга бориб 10 000 АҚШ долларини ҳозирги курс бўйича 80 000 000сўм га сотиб юбордингиз.

Бир ҳафтадан сўнг АҚШ долларининг қиймати ҳақиқатдан хам 100сўм га арзонлашди ва USDUZS валюта жуфтлиги 7900 сўм баҳолана бошлади. Сиз бир ҳафта аввал дўстингизга берган ваъдангиз эсингиздами? Демак сиз дўстингиздан олган 10 000 АҚШ долларини қайтаришингиз учун, долларни аввал сотиб олилингиз керак, сизда 80 000 000 сўм бор ва сиз банкдан 10 000 АҚШ долларини сотиб олдингиз, лекин янги нархдан 7900 сўмдан сотиб олдингиз, демак сиз дўстингизга қарзни қайтардингиз, ва сизда 1 000 000 сўм ортиб қолди, манашу сўмма сизнинг даромадингиз ҳисобланади.

Мисолда кўрганингиздек, ўзингизда йўқ нарсани қимматроқ сотиб арзонроқ сотиб олиб даромад қилса бўлади, молиявий бозорларда бундай операцияларни амалга ошириш учун сизга брокер кўмаклашади, брокердан кредит олган ҳолда даромад олишингиз мумкин, ва бундан тўғри фойдаланиш керак.

ДЕМАК, МАРЖИНАЛ САВДОНИНГ УСТУНЛИК ТАМОНЛАРИ:

• •         Кичик маблағга ега бўла туриб юқори қийматли активлар билан савдо операцияларини амалга ошириш имкони


• •         Нархнинг ўзгарувчанлиги кичик бўлган активларда кредит елкасидан фойдаланган ҳолда, йирик кўламли битимлар эвазига кўпроқ даромад олиш имкони


• •         Активнинг нархи пасайишида битим амалга ошириб, нарх арзонлашишида даромад қилиб олиш имкони


• •         Кичик депозитга эга бўлган ҳолда, депозитга нисбатан бир неча баробарйирик опперациялар амалга ошириш вайирик даромад кўриш имкони 

 

 

Энди маржинал савдонинг ижобий тамонларини кўриб чиқдик, енди унинг салбий тамонинларини кўриб чиқамиз. Юқорида айтилганидек, кредит елкасидан фойдаланиб, даромадни бир неча баробарга ошириш мумкин, лекин шу билан биргаликда зарар ҳам тенг равишда ошади.

Мисол учун кредит елкасидан фойдаланмай 1 лот сотиб олдингиз, сармоя қилган маблағингизни тўлиқ йўқотиш учун, сиз сотиб олган валютанинг қиймати 0.0000 га тенг бўлиши керак, лекин валюта хеч қачон 0.0000 гача қийматсизланмайди, бундан келиб чиқди сиз пулингизни ҳеч қачон тўлиқ йўқотмайсиз.

1:100 кредит  елкасидан фойдаланиб ишласангиз сизнинг рискларингиз 100 баробар ошади. Бу дегани, нарх атига 1% сизга қарши юрса сиз ўз депозитингизни тўлиқ йўқотиб қўйишингиз мумкин дегани.

Лекин нима учун профессионал трейдерлар кредит елкасидан фойдалансалар хам ўз депозитларини хеч қачон йўқотмайди? Профессионал трейдерлар капитални бошқариш қоидаларига риоя қилган ҳолда, интизом билан савдо қилади, бу эса, уларнинг ҳисобидаги маблағни камайишидан сақлабгина қолмай, қўшимча даромад келтиради.

 Ҳар бир янги трейдер, молиявий бозорларда савдо қилишдан олдин, соха молиявий рисклар билан боғлиқлигини тушуниб, капитални тўғри бошқариш қоидаларини ўрганиб, унга риоя қилган тарзда савдога киришгани маъқул, акс холда, худди хайдовчилик гувохномаси бўлмай туриб автомобиль бошқарувига ўтиргандай иш бўлади.

Хар бир соҳанинг ўз профессионаллари мавжуд, биз ўзимиз қилаолмайдиган ишларни уларга ишониб топширганимиз маъқул, агар ўзимиз шу иш билан шуғулланишни истасак, бунда хам ўз ишининг устасига мурожаът қилганимиз яхши, шунда биз қимматли вақтимиз ва маблағимизни тежаймиз.

Молиявий бозорларда иштирок этиб даромад қилишни истаганлар учун Аз капитал компаниясининг эшиклари доим очиқ. Хозир, истаган киши, компанияда ташкил етилаётган ўқув курсларига ёзилиб, трейдинг бўйича ўқув курсларида қатнашиб, профессионал трейдинг сирларини ўрганиш имконига эга.

 


Report Page