Маросим ёки...

Маросим ёки...


#савол_жавоб sahifasi

Савол: Салом Худони азизи сизга мени саволим оёк ювиш маросими кандай тартибда утказилиш керак  биз оиламиз билан имондамиз оилада утказсак хам буладими тулик жавобизни кутамиз рахмат


Жавоб: Ассалому алейкум! Саволингизни тушундим. 


Аввалдан бизлар шу маросим қандай пайдо бўлганлиги эслатиб ўтсак, мақсадга мувофиқ бўларди. Бунинг учун шу воқеа ҳақида Юҳанно Китобида ўқиймиз:


Юҳан 13:1-5: "Фисиҳ байрамига оз қолган эди. Исо бу дунёни тарк этиб, Отаси олдига борадиган вақт–соати келганини билар эди. У дунёдаги Ўзиникиларни яхши кўрар эди, уларни охиригача яхши кўрди. Кечки овқат пайти эди. Шимўннинг ўғли Яҳудо Ишқариётнинг дилига иблис аллақачон Исога хиёнат қилиш ниятини солган эди. Исо эса Отаси ҳамма нарсани Унинг қўлига берганини билар эди, У Худодан келиб, яна Худонинг олдига қайтаётганини ҳам билар эди. Шундай қилиб, Исо дастурхондан туриб, устки кийимини ечиб ташлади. Сочиқни олиб белига боғлади. Кейин тоғорага сув қуйиб, шогирдларининг оёқларини ювишга тушди. Белига боғлаган сочиқ билан уларнинг оёқларини артиб қуритди."


Кўриб турганинингиздек, Раббимиз шу маросим билан Ўз шогирдларига “сизларни охирига севаман” деб айтмоқчи бўлган эди. Унинг бу ҳаракатлари Ўзининг севгиси тўлиқ намоён этиш учун мўлжалланган эди. Шогирдларининг бир-бирлари билан муносабатлар қандай бўлганлиги эсласак, улар бир-бирлари билан рақобатлашарди, ва охир-оқибат бир-бирларига душман бўлишига бир баҳя қолган эди. Бунинг устига Яҳудо Ишқариёт дилига иблис Исога ҳиёнат қилиш ниятини солган эди. Бунинг учун Исо Масиҳ Ўзининг шогирдларининг оёқларини ювишга тушди. Бу билан у иккита нарсани кўрсатмоқчи эди:


Биринчидан, Унинг шоҳлигида рақобатчиликка ўрин йўқ. Умуман, агарда бизлар ўзларимиз биродарлар нисбатан қандайдир носоғлом муносабатда бўлсак, бизлар аслида Ҳудодан анча узоқлашдик. Оёқ ювиш маросими бу оддий маросим эмас, ва расмиятчилик учун қилмаслигимиз керак, балки агарда бизлар ўртасида муносабатлар яхши бўлмаса, ва ўртамизда тушунмовчилик, рақобат ёки бошқа яхши бўлмаган нарсалар бўлса, бизлар шу маросим орқали бузилган муносабатларни тиклашга ҳаракат қилишимиз керак. Раббимиз шу ҳақда қуйидагича айтган эди:


Мат 5:23-24: "Шундай экан, сиз эҳсонингизни қурбонгоҳга олиб келганингизда, биродарингиз нимадандир сиздан хафа эканлиги ёдингизга тушса, эҳсонингизни қурбонгоҳ олдида қолдиринг. Биринчи навбатда бориб, биродарингиз билан ярашинг, кейин келиб, эҳсонингизни назр қилинг."


Кўриб турганимиздек, Раббимиз кимдир билан жанжалда бўлаётган одамнинг эҳсонини ҳам қабул қилишга хоҳламаяпти, токи бу киши ўз биродари билан муносабатларни қайта тикламагунча. Шунинг учун оёқ ювиш маросими ўтказишдан аввал шу нарсалар эътиборимизда бўлиш керак.


Иккинчидан, бежизга ҳикоянинг бошида Яҳудо Ишқариётнинг Исога хиёнат қилиш нияти борлиги ҳақида ёзилмаган эди. Бу билан Раббимиз бу маросимда ҳар қим иштирок этиши мумкинлиги айтмоқчи эди. Чунки агар кимдир иштирок этмаса, у ҳолда бу киши Унга қарашли бўлолмайди (Юҳ. 13:8) 


Энди бевосита саволингизга келсак. Агарда сиз бирор жамоатга тегишли бўлмасангиз, ёки жамоатингиз уйингиздан анча узоқ бўлса, унда ўзларингиз ўз оилада ўтказишингиз мумкин. Лекин агарда бирор жамоатга тегишли бўлсангиз, унда ҳамма биродарлар ва опа сингиллар қаторида ўтказишингиз зарур. Шу тарзда сизлар бир бирларига яқинроқ бўла оласиз ва шу орқали Ҳудонинг барча баракатлари ҳаётингизга келади. 

Маросимни қандай тартибда ўтказилиши жамоат ўзи белгилаши керак. Лекин одатда бу маросим Қутлуғ Кечлик байрами билан кескин боғланган, ва оёқ ювиш маросимини айнан шу Кечликда ўтказиш керак, нон ва шароб қабул қилишдан олдин. Албатта эркаклар ва аёллар шу маросимни алоҳида-алоҳида ўтказилиши керак. Ва албатта, агарда кимдир билан муносабатларингиз жойида бўлмаса айнан шу киши билан шу маросимни ўтказсангиз яхши бўларди.

Агарда сиз жамоатдан анча узоқ яшасангиз, ва у ерга бориш имкони йўқ бўлса, унда ўз етакчисини ёки пасторни шу маросимни ўтказиш учун чақиринг, ва улар айтганини қилинг. Агарда сиз бирор жамоатга тегишли бўлмасангиз у ҳолда ўзларингиз ўтказинг шу байрамни ва Муқаддас Руҳида буни қандай ўтказиш учун энг яхши йўлини кўрсатишга ва донолик беришга сўранг. Ҳудо сизларни баракалласин! Берилган саволингизга жавобим шу.


Эслатма. Каналда #савол_жавоб саҳифаси мавжуд. Унда сиз қизиқтирган саволларингизни менга беришингиз мумкин. Саволларингиз бор бўлса “савол бериш” туғмасини босинг.


Report Page