Марказий банк “Жаҳон пул ҳафталиги” доирасида турли тадбирларни ташкил этади

Марказий банк “Жаҳон пул ҳафталиги” доирасида турли тадбирларни ташкил этади



Марказий банк 2020 йил 23-29 март кунлари бутун дунёда бўлиб ўтадиган “Жаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Week) тадбирини ташкиллаштириш бўйича иш бошлади.

Жорий йилнинг 28-31 январь кунлари Марказий банк томонидан ушбу лойиҳанинг ташкилий масалаларига оид манфаатдор ташкилотларни жалб қилиш ҳамда ташкилий масалаларни кўриб чиқиш учун вазирликлар, идоралар, халқаро ташкилотлар ва тижорат банклари билан учрашувлар ўтказилди.

“Жаҳон пул ҳафталиги”да республика бўйлаб кенг кўламли тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда турли ўқув тадбирлари ва танловлар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Марказий банк Ўзбекистонда Жаҳон пул ҳафталигини ташкиллаштириш бўйича масъулиятни ўз зиммасига олади.

Маълумот учун: Жаҳон пул ҳафталиги – болалар ва ёшларнинг молиявий жиҳатдан хабардорлигини ошириш бўйича йиллик глобал таълим тадбиридир. Дунё бўйлаб мамлакатлар молиявий таълимнинг аҳамияти ва болаларни молия соҳасига жалб қилиш ҳамда хабардорлигини ошириш учун иштирок этмоқда. 2019 йилда 175 та мамлакат ушбу тадбирни ташкил қилишда фаол қатнашди.



Report Page