Марихуана гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган вақтида қўлга олинди

Марихуана гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган вақтида қўлга олинди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 12 февраль куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, Оҳангарон шаҳар 2-микрорайонда яшовчи Л.И., Эйвалак маҳалласида ўзи билан бирга 1 кг. 262,2 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page