Марафон ғолиблари тақдирланди

Марафон ғолиблари тақдирланди


Хабар берганимиздек, бир вақтнинг ўзида саккизта шаҳарда бўлиб ўтган  “ЯНГИ НАФАС” спорт югуриш мусобақаси ғолиблари аниқланди.

«Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!» шиори остида Тошкент, Чирчиқ, Гулистон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Самарқанд ва Шаҳрисабзда 25 мингдан зиёд қатнашчилар қаторида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги талаба-ўқучилар, профессор-ўқитувчи ҳамда ходимлар ҳам “ЯНГИ НАФАС” югуриш мусобақасида иштирок этди. Улар билан биргаликда Оксана Чусовитина, Шаҳрам Ғиёсов, Асал Сапарбаева, Равшан Ирматов, Дилшод Собиров, Руслан Нуриддинов ва Акбар Жўраев каби машҳур спортчилар ҳам югуриш мусобақасига қатнашди.

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах тадбир очилишида югуриш мусобақасининг иштирокчиларига табрик нутқи билан мурожаат қилди. Ўзининг видео мурожаатида у барчани, бугунги кунда ХОҚ иштирокчилари – 205 та мамлакатни бирлаштириб турувчи, Халқаро Олимпия куни билан табриклаб, ёш авлодни спортни ҳаётларининг ажралмас қисмига айлантиришга давъат қилди. 

Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарияти ҳам табрик сўзи билан чиқди. Таъкидлаб ўтилганидек, президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилдаги ташаббуси билан Ёшлар кунининг нишонланиши, шу жумладан, ёшлар онгида фаол ва соғлом турмуш тарзига бўлган интилишларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Қувонарлиси, марафонда олий таълим муассасалари талабалари, профессор-ўқитувчи ҳамда ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритишди.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари:

1️⃣-ўрин – Шахром Абдураҳмонов;

3️⃣-ўрин – Маъруф Ҳамроқулов (эркаклар ўртасида).

Ўзбекистон миллий университети, Тошкент стоматология институти талаба-қизлари:

2️⃣-ўрин – Озода Ёндошева;

3️⃣-ўрин – Мадлатипова Зиёдабону (аёллар ўртасида).

Самарқанд давлат университети, Самарқанд чет тиллари институти талабалари:

2️⃣-ўрин – Мақсудов Одил;

2️⃣-ўрин – Раҳимова Маржона;

3️⃣-ўрин – Сагатова Мадина.

Фарғона давлат университети талабалари: 

1️⃣-ўрин – Раҳматилло Нуралиев;

2️⃣-ўрин – Одина Арабова;

1️⃣-ўрин – Суҳбатдин Хасанбоев (имконияти чекланганлар ўртасида);

1️⃣-ўрин – Розия Эргашова (қизлар ўртасида).

Наманган давлат университети талабалари:

1️⃣-ўрин – Хожамов Дилмурод;

2️⃣-ўрин – Қўчқоров Омадбек.

Жиззах давлат педагогика университети талабаси:

3️⃣-ўрин – Беҳруз Маҳкамов. 

Шунингдек, "Энг фаол жамоа" номинацияси бўйича – Жиззах давлат педагогика университети, "Ҳамжиҳат жамоа" номинацияси бўйича – Жиззах политехника институти ғолиб деб топилди.

🎁Барча ғолибларга қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.

“ЯНГИ НАФАС” спорт байрами рақслар флешмоби ва эстрада юлдузлари иштирокидаги концерт дастури билан якунланди.

Report Page