Марғилонда ўсмир ёшлар ўртасида спортнинг "Қўл жанги" тури бўйича Динамо биринчилиги мусобақалари ўтказилди.

Марғилонда ўсмир ёшлар ўртасида спортнинг "Қўл жанги" тури бўйича Динамо биринчилиги мусобақалари ўтказилди.

Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси
Подполковник Акромжон Ишанкулов

Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан Марғилон шаҳридаги 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабида  ўсмир ёшлар ўртасида ДИНАМО биринчилиги спорт мусобақалари ўтказилди.

Тадбирни тантанали очилиш қисмида сўз олган бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Акромжон Ишанкулов юртимизда сўнги беш йил ичида аҳолининг, айнқса ёш авлоднинг спорт билан мунтазам шуғилланишлари учун етарли шарт-шароитлар яратилганини, ўз навбатида спортсевар ёшларимиз ҳам кўрсатилган бу эътиборга лаббай дея жавоб бериб, катта натижаларга эришаётганини такидлаб, мусобақа қатнашчиларига омад ва зафарлар тилади.

Мусобақада Қўл жанги федерацияси қошидаги клублар, федерация  бўлимлари ва спорт мактаблари спортчиларидан иборат,  жами 250 нафардан зиёд  спортчилар, 15 та вазн тоифасида ўзаро куч синашдилар.


Қизғин ва муросасиз беллашувларга бой ўтган мазкур мусобақаларда Бешариқ, Қува, Риштон туманлари, Қўқон ва Фарғона шаҳри жамоалари мусобақаларга пухта тайёргарлик кўрганликлари билан яққол ажралиб турдилар.

Ўтказилган мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган спортчи ёшлар диплом ва медаллар ҳамда Ўзбекистон Ҳуқуқни Муҳофаза қилиш органлари Қўл жанги федерацияси Фарғона  вилояти  бўлими раиси полковник  Ш.Ў.Акбаров томонидан ташкилланган қимматбаҳо ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

0


Report Page