"Манчестер Юнайтед" ҳамшаҳарига ёрдам бера оладими?

"Манчестер Юнайтед" ҳамшаҳарига ёрдам бера оладими?

Фарҳод Тулкунов
Тошкент вақти билан - 19:30

Бугун 32-тур доирасида "Англия Классикоси" бўлиб ўтади. Турлар камайиб бораётган саин АПЛдаги интрига юқорилашиб бормоқда. Чемпионлик учун курашоётган 3 жамоадан иккиси кеча ишончли тарзда ғалаба қозонишди. Навбат "Ливерпул"гами ёки Тен Ҳаг жамоаси уларни тўхтатадими?

"Манчестер Юнайтед"нинг сўнгги ғалабаси шу стадионда, айнан шу жамоага қарши бўлганди, фақатгина бошқа мусобақа доирасида. Жамоа кейин битта дурранг ва жуда аламли мағлубият қабул қилиб олди. Эрик Тен Ҳаг ҳар доим "жамоа бўлди, қайта тур олмайди" - дейилган пайтда ўзини кўрсатади. Кўрамиз бу сафар-чи, Клопп шогирдларига тиши ўтармикин.

"Ливерпул" эса бу мағлубиятдан кейин, чемпионликда курашаётган жамоалар ўзаро учрашувда очко йўқотганлари боис 1-ўринга кўтарилиб олди. Албатта, ўзининг икки ўйинида 100%лик натижа қайд этди. Жамоа футболчилари Юрген Клоппнинг сўнгги мавсумида чемпионликни қўлга киритиши учун астойдил ҳаракат қилишмоқда.

Бу жамоалар ўртасидаги учрашувлар ҳар доим қизиқарли кечган. Сўнгги 9 ўйиндан 8 тасида 2.5тадан гол киритилган. Бугунги баҳс ҳам голларга бой бўлиши кутиляпти. 

Тен Ҳаг ва Клопп бугунгача 6 марта тўқнаш келишган. Юрген жамоаси 3 марта, Эрик жамоаси 2 марта ғалаба қозонган, бир ўйин эса дурранг билан якунланган. 

Ўйин 19:30да старт олади. Учрашувни бизнинг телеграм каналимизда ўзбекча шарҳда томоша қилишингиз мумкин. 



Report Page