Мана варақлар - Time to computerize!

Мана варақлар - Time to computerize!


Шундай қилиб, ўз бизнес режангиз ва шартли рақамларни киритиб юрган варақларингизни қўлингизга олинг. Реал рақамларга ўтиш вақти келди.


Бу эса – бухгалтерия дегани. Рақамларингиз бир қарашда оддий туюлса ҳам, агар сиз сотувлар билан шуғуллансангиз нафақат умумий тушум, балки соф даромад ҳисобини ҳам билишингиз керак бўлади.


- Реклама маконини ҳам харид қилаяпсизми?

- Эълонингизга кўзи тушган харидорлар конверсияси ҳисобини қилишингиз керак.

- Ижарага қанча тўлаяпсиз? -Квадрат метр ҳисобидачи? Хаттоки бу сайт хостинги бўлса ҳам.

- Соф даромад режадан қанчалик фарқ қилаяпти? 

-Фоизлар, доллар, рубль ҳисобида.


Буларнинг ҳаммаси доимий ҳисоб-китобни талаб қилади, баъзида вақтингизнинг анчагина катта қисми бунга сарф бўлиши мумкин.  

Табиийки, сиз бизнес ғоя билан камроқ, ҳисоб-китоблар билан кўпроқ шуғулланишни бошлайсиз. Ахир ҳаммасининг ҳисобини қилиб бориш, қўшиш, айириш, киритиш керак. Эҳтимол кунига қўшимча икки соат етарли бўлар. Лекин ойига бу 3 кунни ташкил қилади – бу эса соф даромаднинг қарийб 10 фоизи демакдир.


Бизнес билан шуғулланинг, ҳисоб-китоб билан эмас!

Бу вазифани уддалаш учун, турли усуллардан фойдаланиш мумкин.


1. Бухгалтер ёллаш.

Энг таъсирли ва ишончли ҳаракат – сиз пулларингиз ҳисобини юритиб турадиган одамни ишга оласиз. У куни билан ўтириб сизнинг маблағлағларигиз тақсимоти билан шуғулланади. Аммо бухгалтер – нафақат қўшимча сарф-ҳаражат, балки хавф ҳамдир. Яъни, бироз назоратдан қолдирсангиз ва бухгалтер қоғозларда қайд этаётгани эмас, ўзингиз аслида қанча пул топаётганингизни ҳисоблаб турмасангиз холингиз вой.


2. Компьютер ҳисоби

Одатда ҳамма аввал 1С сотиб олади, кейин сўкинишга тушади. Сабаб? Чунки, бу биз ўйлаганчалик осон софт эмас. Боз устига, унинг ҳақи бухгалтер ҳақига тенг. 1С дастурчисини ёллашингиз керак бўлади - у корхонангизни дастурга киритиб беради, рақам ва ҳисоботлар эса барибир сиз хоҳлагандек аниқ-равшан бўлмайди.


3. Ҳаммасига қўл силташ.

Ҳа, шундай қилиш ҳам мумкин – даромад қанча бўлишини олдиндан билиб, қўл учида ҳисоб-китоб қилиш. Бу албатта иш беради, лекин қачонгача? Солиқчилар эшик қоқиб келмагунича!


Тўртинчи йўл ҳам бор. Лекин... у ҳақда эртага... Канални кузатиб бор – ўз бухгалтериянгни бир нечта ҳаракатда хавфсиз юрита олишнинг усуллари ҳақида билиб оласан!


#янги_иш_бошлаганлар_учун_бухгалтерия

https://t.me/Hack_the_biz

Report Page