Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришлар юзасидан
https://t.me/aoka_uzЖорий йилнинг 11 январь куни “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 2458-моддаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонуни қабул қилиниб, 12 январь куни расмий эълон қилинди.
Ушбу Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, яъни Бизнес-омбудсман ва унинг девони ходимларининг ваколатлари кенгайтирилиб, уларга маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда жарима солиш кўринишидаги маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳуқуқи берилди.
Хусусан, эндиликда, Вакил, унинг ўринбосари ва девон бош инспекторлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланган моддалар, жумладан, 43, 2002, 2411-2414, 2416, 2418, 24110- моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқади.
Демак ушбу моддаларда қуйидаги ҳуқуқбузарликлар акс этган:
43 – жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш;
2002 – Ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш;
2411 – Хусусий мулк ҳуқуқини бузиш;
2412– Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш;
2413– Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш;
2414– Тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш;
2416– Имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш;
2418– Тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф равишда талаб қилиб олиш;
24110– Тадбиркорлик субъектларидан қонунчиликни бузган ҳолда ҳужжатлар талаб қилиб олиш;
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, 2021 йилнинг 20 август куни илк бора мамлакатимиз тадбиркорларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди ва ушбу мулоқот жараёнида ишбилармонлик ва инвестиция муҳити жозибадорлигини оширишга қаратилган таклифлар берилиб, натижаси бўйича бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди, 20 август “Тадбиркор куни” деб белгиланди
Таъкидлаш лозимки, ушбу очиқ мулоқотда Бизнес-омбдудсманнинг тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги ваколатларини кенгайтириш ташаббуси ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан билдирган эди.
Маълумот ўрнида, таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Бизнес-омбудсманнинг тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан қўллайдиган таъсир чоралари қуйидагиларни ташкил этмоқда:
- давлат органлари (мансабдор шахслар) га қонун бузилиш ҳолатини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритиш;
- давлат органлари (мансабдор шахслар) ни қонун бузилиш ҳолатига йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантириш;
- давлат органлари (мансабдор шахслар) га тадбиркор ҳуқуқини таъминлаш зарурлиги юзасидан хулоса киритиш;
- тадбиркор манфаатида давлат божидан озод этилган ҳолда судларга ариза ва даъво ариза, шунингдек, апелляция ва кассация шикоятларини киритиш;
- маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш;
- маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш.
Таъкидлаш лозимки, 2021 йилда Бизнес-омбудсман девонига 8мингдан зиёд мурожаат келиб тушган бўлиб, ундан 7,5дан ортиғи кўриб чиқилиб, 4мингга яқин мурожаат ижобий ҳал этилган, қолганлари бўйича эса ваколатга таъклуқли булмагани учун тегишли тушунтириш берилган ва таълуқлилиги бўйича йўналтирилган. Бунда, Бизнес-омбудсман ва унинг девони ходимлари томонидан 2мингдан ортиқ таъсир чоралар қўлланилган. Жумладан, 1,6 га яқин мансабдор шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги бённомалар рассмийлаштирилган, судларга тадбиркор манфаатида 200дан ортиқ аризалар, 40 млрд сўмлик даъво аризалар, давлат органлари мансабдор шахсларига нисбатан 250 та тақдимнома киритилган ва бошқа таъсир чоралар қўлланилган,
Натижасида 23,2 млрд сўмлик даъво (шикоят) тадбиркорлар фойдасига ҳал этилган, 489 та давлат органи мансабдор шахслари қарори бекор қилинган, 264 нафар мансабдор шахсга интизомий ва 1 347 нафарига судлар томонидан маъмурий жазо чораси қўлланилган.