Мамлакатимиздаги 10 000 тадан ортиқ умумтаълим мактабининг 1 865 тасида таълим 7 тилда, яъни қорақалпоқ, рус, тожик, туркман, қирғиз ва қозоқ тилларида олиб борилмоқда

Мамлакатимиздаги 10 000 тадан ортиқ умумтаълим мактабининг 1 865 тасида таълим 7 тилда, яъни қорақалпоқ, рус, тожик, туркман, қирғиз ва қозоқ тилларида олиб борилмоқда


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ғайратулла Шукуров маълум қилди.

Бугунги кунда  юртимизда 130 тадан ортиқ миллат ва элат, 16 та диний конфессия вакиллари ҳамжиҳатликда, бир оила фарзандларидек яшаб, ишлаб, мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда. Бу борадаги миллий сиёсат Ўзбекис­тон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Миллатлараро муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича 1917 йилдан бери 40 тадан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат – 2 та Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 9 та фармони ва 8 та қарори, Олий Мажлиснинг 3 та қарори, Вазирлар Маҳкамасининг қатор қарорлари қабул қилинди.

Ҳусусан, 2019 йил 15 ноябрда Президентимиз Фармонлари билан Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясининг қабул қилиниши миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада ривожлантиришга замин яратди.

Бугунги кунда Қўмита мамлакатимиздаги 156 та миллий маданий марказ, 38 та дўстлик жамияти ва хориждаги 98 та ватандошлар жамияти билан ҳамкорлик қилмоқда.

Аҳолимизнинг аксарияти (80 фоиздан ортиғи) ўзбек тилида сўзлашади. Шунингдек, тожик, қозоқ, қорақалпоқ, қирғиз, туркман, рус ва бошқа тилларда сўзлашувчи ватандошлар ҳам бор. Бугунги кунда уларнинг ўзаро тинч-тотув яшаши, она тилини сақлаб қолиши ва ривожлантириши учун барча шароитлар яратилган. Бу ўз ўрнида давлатимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларининг ўз она тилида сўзлашиши билан бирга ўзбек тилини ўрганиш ва сўзлашиш учун имкониятлар яратилган.

Мамлакатимиздаги 10 000 тадан ортиқ умумтаълим мактабининг 1 865 тасида таълим 7 тилда, яъни қорақалпоқ, рус, тожик, туркман, қирғиз ва қозоқ тилларида олиб борилмоқда.

Теле-радио кўрсатув ва эшиттиришлар 12 тилда эфирга узатилаётгани, газета ва журналлар 10 тадан ортиқ тилда чоп этилаётгани мамлакатимиздаги миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик муҳитининг амалдаги намунасидир.

Юртимизда миллатлараро муносабатлар соҳасида мамлакат миқёсида кенг қамровли ва самарали ишлар амалга оширилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказларида “Дўстлик уйлари”, ташкил этилди ҳамда уларнинг фаолияти ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда ва ривожлантирилмоқда. Хусусан, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ушбу мақсадлар учун зарур маблағларни йўналтирмоқда, турли субсидия ва грантлар ажратилмоқда. 2017-2023 йилларда Қўмитамиз кўмагида давлат томонидан миллий маданий марказларни қўллаб-қувватлаш учун жами 40 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши таъминланди. Барча Миллий маданий марказларга давлат томонидан энг замонавий техник ускуналар, мебель жихозлари, миллий либослар билан таъминлаб берилди.

Шунингдек, хорижий тилларда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсатини ёритаётган оммавий ахборот воситаларини моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида қўшимча чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилган.

Республикада фаолият кўрсатаётган миллий маданий марказлар томонидан 2024 йилнинг 1 чорагида Миллий маданий марказлар ҳамкор ташкилотлар билан бирга 1500 тадан ортиқ тадбирлар ўтказилди.

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар албатта ўзининг ижобий натижасини беради. Бугун шу йўналиш асосида аҳоли, айниқса, ёшлар онгида инсонпарварлик қадриятларини, турли миллатлар вакиллари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни, яқин қўшниларимиз билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.


Report Page