Мамлакатимизда экология соҳасида қонунбузарлик содир этганлар жавобгарликка тортиладими?

Мамлакатимизда экология соҳасида қонунбузарлик содир этганлар жавобгарликка тортиладими?


Ўзбекистонда атроф-муҳитга нисбатан муносабат ҳамон салбийлигича қолмоқда. “Қизил китоб”га киритилган ноёб жонзотларнинг браконьерлар томонидан овланаётгани, бошпанасиз жониворларнинг оммавий заҳарланаётгани, ёввойи ҳайвонларни қишлоқ жойларда ўлдириш ҳамон барҳам топмагани, шунингдек, атроф-муҳитга зарарли чиқиндиларни ташлаш, ноёб турдаги ўсимлик ва дарахтларни кесиш ҳолатлари давом этаётганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Бугун экологик муаммолар билан юзма-юз қолаётган жамиятимиз олдида ягона йўл бор, у ҳам бўлса, табиат билан уйғунликни ҳис қилиш, уни асрашдир. Шундай экан, савол туғилади — экология ва атроф-муҳит муҳофазасини назорат қиладиган бирор бир давлат органи борми? Қонунчилигимизга кўра экологик ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланяптими?

Бу борада мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш ва соҳада содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2013 йилда Давлат экология қўмитаси таркибида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси ташкил этилди.

Мазкур инспекция ҳозирги кунда ҳам экология соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари устидан назорат олиб боради. Жорий йилнинг ўзида инспекция томонидан:

– соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузган 26 610 нафар шахс аниқланди;

– қонунбузарларга 31 млрд сўм маъмурий жарима ва табиатга етказилган зарарлар ҳисобланиб, 13,8 млрд сўм ёки 68% сумма ундириб олинди;

 40 мингдан ортиқ корхона ва фуқаролар учун соҳа бўйича профилактика тадбирлари ўтказилди;

– соҳага оид аниқланган қонунбузарликлар сони 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 81 фоиз, белгиланган жарималар суммаси эса 104 фоизни ташкил этди;

– 73 та ҳолат бўйича 5,2 млрд сўм жарима ва табиатга етказилган зарарларни ундириш юзасидан материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига киритилди;

– браконьерликка қарши кураш тадбирлари давомида давлат инспекторлари томонидан жами 3 569 та ҳуқуқбузарлик ҳолати (ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ноқонуний балиқ ови) аниқланган бўлиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 7,1 млрд сўм жарима ва 6,9 млрд сўм табиатга етказилган зарар белгиланди;

359 м3 саксовулларни ноқонуний кесган 229 нафар ҳуқуқбузарга 797 млн сўм жарима ва зарарлар белгиланди;

– дарахт ва буталарни ноқонуний кесган 2533 та шахсга 10,6 млрд сўм жарима ва зарарлар белгиланди;

– Айдар-Арнасой кўллар тизимида 88 дан ортиқ рейд тадбирлари ўтказилиб, 34 дан ортиқ ҳуқуқбузарга 109 млн сўмдан ортиқ жарима ва зарар суммалари белгиланди;

– ҳуқуқбузарлардан 837 дона ҳайвон ва парранда, 253 кг балиқ, 20,9 тонна доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар, 93 та инвентарлар (ов қурол, аслаха, тўрлар, электр қармоқлар) олиб қўйилди.

Шунингдек, ҳозирги кунда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларининг Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмалари билан ҳамкорлиги ўрнатилган. Бундан мақсад — экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари ижроси сўзсиз таъминланишини назорат қилиш.


___________

Хулоса:

Бугунги кунда Ҳукуматнинг тегишли карорлари асосида унинг мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари такомиллаштирилмок. Бу эса ўз навбатида:

Атроф-муҳит ва экологияни муҳофаза қилиш — табиий ресурсларни келажак авлод учун сақлашни таъминлайди. Ушбу соҳадаги талаб ва стандартларга риоя этилишини назорат қилиш — экологик офатларнинг олдини олади.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ва ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг аниқланиши — тегишли жазо ва чораларни қўллаш имконини беради, бу эса назоратни кучайтириш ва келгусида бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Одамлар учун тоза ва соғлом муҳит яратиш, биологик хилма-хилликни ва аҳоли саломатлигини асрашда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экология бўйича қонунчилик ижросини назорат қилиш алоҳида аҳамиятга эга.

Report Page