Мамлакатимиз бўйлаб пиёда юриш марафони

Мамлакатимиз бўйлаб пиёда юриш марафони

UzPharnAgency

1991 йил 18 ноябрда “Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида”ги қонун қилинган бўлиб, унда миллий байроқ мамлакат давлат суверенитетининг рамзи эканлиги тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирлиги юртдошларимизни “Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида”ги қонун қабул қилинган кун билан муборакбод этади.

Вазирлик мазкур муҳим воқеа шарафига 2019 йил 16 ноябрь, шанба куни бутун мамлакатимиз бўйлаб пиёда юриш марафонини ўтказиш ташаббуси билан чиқмоқда! 

Юртимизнинг барча аҳолисини ушбу йирик марафон бўлиб ўтадиган қуйидаги манзилларда фаол иштирок этишга таклиф қиламиз:

👉🏻 Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри Олимпия захиралари коллежи;

👉🏻 Андижон шаҳри “Камолот ёшлар” боғи;

👉🏻 Бухоро шаҳри “Нефт-газ” коллежидан – “Бухоро стадиони”гача;

👉🏻 Жиззах шаҳри “Ёшлар боғи”;

👉🏻 Қарши шаҳри тиббиёт коллежи стадиони;

👉🏻 Навоий шаҳри “Фарҳод” маданият саройидан – “Ёшлар” хиёбонигача;

👉🏻 Наманган шаҳри “Баркамол авлод” мажмуаси;

👉🏻 Гулистон шаҳри 4-сон болалар спорт мажмуаси;

👉🏻 Самарқанд шаҳри “А.Навойи” истироҳат боғи;

👉🏻 Термиз шаҳри “Сурхон” спорт мажмуаси;

👉🏻 Тошкент вилояти Паркент туман тиббиёт бирлашмаси;

👉🏻 Тошкент шаҳри “Ашхобод” сайилгоҳи;

👉🏻 Фарғона вилояти Фарғона Давлат университети спорт ўйингоҳи;

👉🏻 Хоразм вилояти “Амир Темур” истироҳат боғи.

Тадбир соат 8:00 да бошланади.

Ҳурматли ватандошлар, ўз соғлигингизга бефарқ бўлманг ва ушбу юриш марофонида фаол иштирок этинг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон:  (998 71) 203-81-81 (998 90) 3510166

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter