Маълумот

Маълумот


2022 йил 18 август куни соат 23:30 ларда, Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 “Тошкент-Термиз”автомобиль йўлининг 1010 км.да, 1970 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти, Бойсун туманида яшовчи ҳайдовчи бошқарувидаги “ЗИЛ 130” русумли юк автомашинаси носоз ҳолда тўхтаб қолган. Шу ерда хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори “Кобалт” русумли ЙПХ хизмат автомашинасида маёқчаларини ёиб ҳаракат хавфсизлигини таъминлаб турган вақтида 2001 йида туғилган, Зомин туманида яшовчи ҳайдовчи бошқарувидаги “ЗИЛ 130” русумли юк автомашинаси билан ЙПХ инспекторининг хизмат автомашинасини чап томонини қириб ўтиб олдинда тўхтаб турган “ЗИЛ 130” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига уриб ЙТҲ содир этган.

Юзага келган тирбандлик туфайли тўхтаб турган 1996 йилда туғилган Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида яшовчи ҳайдовчи бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина орқасидан ҳаракатланиб келаётган, 1998 йилда туғилган, Зомин туманида яшовчи  ҳайдовчи бошқарувидаги “ЗИЛ 130” русумли юк автомашинасининг тормоз тизими ишламай қолиши натижасида олдиндаги автомашиналар ўнг томони ва бордюр ўртасидан юриб бораётиб, Самарқанд вилояти, Қўшкўпир туманида яшовчи 1969 йилда туғилган пиёдани уриб юбориб ҳаракатланишда давом этиб “Кобалт” русумли ЙПХ хизмат авомашинасининг орқасидан уриб техник шикаст етказган.

Натижада: Натижада 2001 йилда туғилган “ЗИЛ 130” русумли ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган ва икки нафар фуқаро тан жарохати олган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати