Маълумот

Маълумот


2022 йил 10 август куни соат 2200 ларда, Жиззах шаҳар “Олмазор” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4R 38 автомобиль йўлининг

19 км.да, Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани Пахтаобод ҚФЙда яшовчи ҳайдовчи “NEXIA” русумли, 25 379ТТС давлат рақам белгили транспорт воситасини бошқариб келаётиб, Учтепа-Жиззах йўналиши бўйича ҳаракатланиб “Зилол” МФЙ чорраҳасидан чапга қайирилиб олаётган, Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани Пахтаобод ҚФЙда яшовчи ҳайдовчи бошқарувидаги “COBALT” русумли, 25Y948DA давлат рақам белгили автомашинасини орқа томонидан уриб йўл-транспорт ходисаси содир қилган.

 Натижада: “COBALT” русумли, 25Y948DA давлат рақам белгили автомашинасида ёнғин келиб чиққан.

Ушбу ёнғин натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, бироқ автомашина тўлиқ ёниб кетган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳамда Фавқулотда вазиятлар бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати