Мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги кўрилди.

Мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги кўрилди.


Ғиждувон туман ҳокими М.Умаров сектор рахбарлари Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида ўтказилган Халқ таълими тизимига доир видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ва пандемия даврида санитария-эпидемиологик талабларга мувофиқ иш тартибини ташкиллаштириш масалалари кўриб чиқлди.

Мамлакатимизда Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, замон талабларига жавоб берадиган меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиш бўйича мақсадли йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилди. Жамият тараққиётини илм-фан ривожисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки илм-фан ишлаб чиқариш, унинг моддий асосини яратиш, технологик ривожлантириш ва энг асосийси-кадрлар билан таъминлаш вазифаларини ўз зиммасига олади.

Сектор рахбарларининг тумандаги 56-, 2-умумий ўрта таълим мактабига ташрифида янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Тошкент тиббиёт академияси томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбeкистон Рeспубликасида Covid-19 пандемияси даврида умумий таълим мактаблари ва махсус мактаб интернатларининг фаолияти ва иш тартибини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар” бўйича амалга ошириш зарур бўлган масалалар муҳокама этилди.

Ўқувчи парталарининг стандарт талабларига мос бўлиши алохида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга мактабларнинг моддий-техник базаси, ўқув дарсликлар таъминоти ва куз-қиш мавсумига тайёргарлиги кўздан кечирилиб, ўқитувчи мураббийларнинг ўқув йилини қандай бошлаш тўғрисидаги фикрлари тингланди.


Ғиждувон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Бизга уланинг ва кузатиб боринг

📲 Ғиждувон туман ҳокимлиги расмий каналига қўшилинг:

https://t.me/gijduvonuz

https://www.facebook.com/gijduvonuz




Report Page