Мактаблардаги турникетлар учун пул йиғиладими? Вазиятга ойдинлик киритилди
Kun.uzМактаблардаги турникетлар учун пул йиғиладими? Вазиятга ойдинлик киритилди
14:454241
KUN.UZ таҳририятига Тошкент шаҳрида жойлашган мактаблардан мурожаатлар келиб тушмоқда. Шундай мурожаатлардан бири пойтахтнинг Чилонзор туманида жойлашган 182-мактабда фарзандини ўқитаётган она томонидан ёзилган. Мурожаатчининг айтишича, мактаб биносининг кириш-чиқиш жойида турникетлар орқали электрон назорат тўсиқлари қўйилган. Мазкур назорат тўсиқлари турникетига ҳар бир боладан 10 минг сўмдан йиғилмоқда. Бундан ташқари, ойлик тўлов ҳам йиғилиши айтилган.

Мурожаатни ўрганиш мақсадида, мактабга ташриф буюрдик. Мактаб директори бундай ҳолат мавжуд эмаслигини, ҳатто турникет масаласининг йиғимларига мактабнинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтиб, мазкур тўсиқларни ўрнатган мутахассис билан боғланишимни айтди.
Мутахассис электрон назорат тизими ҳақида биз билан ўз маълумотларини ўртоқлашди. Мутахассиснинг таъкидлашича, бу тизим ҳозирги кунда республика бўйлаб 320дан ортиқ ўқув муассасасига уланган. Асосий вазифаси ўқувчиларнинг давомат масаласи. Ўқувчи мактабга кирганда ва дарслари тугаб чиқиб кетаётганда мазкур тўсиқлардан ўтади. Мазкур жараён вақтида унинг ота-онасининг телефон рақамига фарзанди ҳақида маълумот келиб тушади. Бу хизмат нархи бир марталик - 10 минг сўм этиб белгиланган, турникет ўқиш даври учун - тўққиз йил ёки ўн бир йиллик муддатига берилади. Бундан ташқари, тизимнинг бошқа қулайликлари ҳам бор. Мисол учун, фарзанд оралиқ ёки назорат ишларидан қандай баҳолар олмоқда ёки дарслар билан боғлиқ ҳар қандай маълумотларни ота-она иш жойида туриб ҳам белгиланган тартибда исталган вақтда олиши мумкин бўлади. Бу хизмат мажбурий эмас, шартнома асосида олиб борилади. Хизматга ойлик тўлов тўлайсиз ва сиз фарзандингизни кун бўйи назоратда ушлаб туришингиз, хотиржамликда ўз ишларингизни, фикрингиз бўлинмай амалга оширишингиз мумкин бўлади.
Мазкур тизим 2013 йил 20 сентябрдаги Ўзбекистон Республикасининг ПҚ-2042 сонли қарори асосида ташкил этилган. Юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган. Информацион технология соҳасида ўз фаолиятини юритади. Мазкур тизим маълумотларининг махфийлик томонлари тўлиқ таъминланган. Ҳар бир туманда ҳоким қарори асосида мактабларга ўрнатилмоқда. Асосий мақсад ота-оналарга кўмаклашиш, ўқувчиларнинг давомат масаласи ҳисобланади. Махсус хизматлари боя айтганимдек, мажбурий бўлмаган, пуллик ва сифати юқори даражада таъминланган.

