Мактабгача таълим вазирлиги тизимида бюджет маблағларини сарфланиши, ички аудит тизими томонидан аниқланган камчиликлар ва кўрилган чоралар

Мактабгача таълим вазирлиги тизимида бюджет маблағларини сарфланиши, ички аудит тизими томонидан аниқланган камчиликлар ва кўрилган чоралар

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бугун АОКАда Мактабгача таълим вазирлиги молиявий-иқтисодий ривожланишни режалаштириш бошқармаси бошлиғи Зафар Усанов,Ички аудит, молиявий ва ҳуқуқий назорат хизмати бошлиғи Дилшод Норматов, ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева иштирокида мавзу юзасидан ташкил этилган матбуот анжуманидан муҳим маълумотлар:

Вазирликнинг Ички аудит хизмати фаолияти ва жорий йил 9 ойида амалга оширилган ишларига тўхталиб ўтамиз.

Ички аудит хизматлари 2017 йилдаги 21 августдаги Президент қарорига асосан 5 та вазирлик ва идорада ташкил этилган бўлса, Мактабгача таълим вазирлигида ҳам вазирлик ташкил топгандан буён ички аудит хизмати фаолият юритиб келмоқда.

Ички аудит давлат молиявий назорат тизимининг бир бўғини бўлиб, хизматининг асосий вазифаси этиб қуйидагилар белгиланган:

🔹бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланиши ва талон-торож қилиниши ҳолатларининг профилактикасини таъминлаш ва уларнинг олдини олиш;

🔹буйсунувидаги муассасаларда харажатлар сметасини режалаштириш ва унинг ижроси, бюджет ҳисобининг юритилиши, тендер (танлов) савдоларининг ўтказилиши ва шартномалар тузилиши устидан мониторинг қилиш;

🔹буйсунувидаги муассасалар ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари раҳбарларига бюджет ҳисоби ва ҳисоботи тизимини такомиллаштириш, асоссиз дебитор ва кредитор қарздорликларга йўл қўймаслик, бюджет интизомини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан фойдаланиш, шу жумладан товарлар, иш ва хизматларни харид қилиш самарадорлигини ошириш вазифалари юклатилган.

Аудит хизмати ташкил этилганда ҳудудий бошқармаларнинг тасарруфида бўлган. Аудит хизматининг мустақиллигини таъминлаш ва иш самарадорлигини ҳамда ҳудудий керак бўлса бошқарма бошлиқлари ёки бошқа ташкилотлар уларнинг ишларига ноқонуний аралашишларини олдини олиш мақсадида 2018 йил 1 октябрдан Мактабгача таълим вазирлигининг ички аудит хизмати вазирликнинг ўзида марказлаштирилди ва аудит мутахассислари шахсан вазирнинг ўзига хисобдор этиб белгиланди. Яъни унинг мустақиллиги таъминланди ва ўз самарасини берди.

Кўпчиликни қизиқтирган савол бўлиши мумкин, аудит хизматига эхтиёж борми? Албатта бор. Ички аудит хизматининг энг авзал томони шуки бу тизимдаги мавжуд ноқонуний харакатларнинг энг тубигача илдизигача етиб бориш ва муаммони аниқлаш уни тахлил қилиш имкони бор.

Ташқи аудитда бу имконият чекланган.   

Шу сабабдан хозирда бошқа вазирлик ва идораларда ҳам ички аудит хизматлари ташкил этилмоқда.

Аудит хизмати прокуратура, ички ишлар, Ҳисоб палатаси, Молия вазирлигининг Молиявий назорат департаменти билан хамкорликда ишларини ташкил этган.

Демак, аудит хизмати тасдиқланган режа ва режадан ташқари ўз ўрганишларни амалга оширади. Режадан ташқари деганда фуқароларимизнинг мурожаатлари, оммавий ахборот воситаларида чиққан маълумотлар ва бошқа оператив маълумотлар асосида ўрганишлар ўтказилади.

Президентимизнинг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300 сонли қарорлари билан “Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармонлари чиқди.  

✔️ а) Ҳисоб палатаси ва ички аудит хизматларига:

ҳар бир назорат тадбирини ташкилий, асосий ва якуний босқичларни ўз ичига олувчи уч босқичли тизим асосида ҳамда аудит тадбирининг турларини аниқ белгилаган ҳолда амалга ошириш;

аудит тадбирлари натижалари тўғрисидаги хулосада, шу жумладан қонунбузарликларга имконият яратувчи шарт-шароит ва омилларни, шунингдек, уларни бартараф этиш бўйича тавсияларни ва тизимли муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклифларни акс эттириш;

✔️ б) 2021 йил 1 октябрдан бошлаб Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги ва ички аудит хизматлари ҳар чоракда камида бир маротаба оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўз фаолиятига оид ҳисоботларни жамоатчиликка эълон қилиб бориш вазифаси юклатилди айнан шу фармон ижроси бўйича мана бугун Сизлар билан кўришиб туриммиз.

Ушбу фармон билан Хисоб палатаси Молия вазирлигига «Давлат аудити» дастури ишлаб чиқиш топширилган.

Бунда барча давлат молиявий назорати тадбирлари, шу жумладан ички аудит хизматларининг аудит тадбирлари натижаларига доир барча турдаги ҳужжатлар «Давлат аудити» дастурида жамланади; давлат молиявий назорати тадбирларида аниқланган ҳолатлар бўйича назорат тадбири ўтказилган ташкилотнинг ёзма фикри назорат тадбири тамомлангандан кейин беш кун муддатда «Давлат аудити» дастурига жойлаштирилади.

«Давлат аудити» дастурининг фойдали томонларидан бири қайта қайта текширишларнинг олди олинади, объект яни ташкилот бўйича аниқ маълумотлар шаклланади ва тахлил қилиш имкони кенгаяди.

Самарадорлик аудити — назорат объектида харажатлар, субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини, ажратилган маблағлардан фойдаланишнинг тежамкорлигини, белгиланган мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилишини, консолидациялашган бюджет ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлиги ва натижадорлигини, шунингдек, давлат ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлигини баҳолаш ва таҳлил қилишни назарда тутувчи самарадорлик аудити.

Бу — Сизларга ички аудит бўйича умумий маълумот.


🔘 Энди вазирликнинг аудит хизмати хисобти билан таништириб ўтсам.

Ички аудит хизмати томонидан 2021 йилнинг ўтган 9 ойи давомида тизимдаги ташкилотларда жами 282 та назорат тадбири ўтказилган бўлса шундан 106 таси (37%) фуқароларнинг мурожаати асосида ўтказилган.

Ўтказилган профилактика натижасида 5,5 млрд.сўмлик маблағ ва товарларнинг талон-тарож бўлиши олди олинди.

Масалан, харид қилинган товар моддий бойликлар ташкилот хисобига кирим қилинмасдан инвентарлар рўйхатига қабул қилинмаган ва моддий жавобгар шахслар белгиланмаган. Демакки бу товарлар хеч қаерда хисобда турмайди. 1 йил ўтгандан кейин умуман эсдан чиқади, бемалол олиб кетса ҳам хеч ким билмайди. Чунки хисобда йўқ.

Мисол учун Андижон вилояти 9 та туман шаҳарларида 2,8 млрд.сўмлик мебел жихозлар бухгалтерия балансига кирим қилинмаган.

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида 2021 йилнинг январ ойида харид қилинган мебел жихозлари 5 ойдан буён кирим қилинмасдан келаётганлиги аниқлниб ўрнатилган тартибда ташкилот хисобига кирим қилинди.

Ташкилотлар мулкини қайта хатлар инвентаризация қилиш натижасида 962 млн сўмлик товар моддий бойликлар ортиқчалиги аниқланиб ташкилот хисобига қайта кирим қилинди.

Ёки бўмаса озиқ-овқат махсулотлари тўлиқ олинмаган бўлсада Навоий вилояти Хатирчи тумани МТБ томонидан 100% пулларни таъминотчига ўтказиб бериш оқибатида 152 млн.сўм муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келишига сабаб бўлган. Шундан 66 млн.сўм 2018-2019 йилдан буён ундирилмаган ва ундириш чоралари кўрилмаган.

Мулкни сотишдан тушган маблағлардан 242 млн. сўми тегишли махаллий бюджетларнинг даромадига ўтказиб берилмаган.

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида -57 млн., Сурхондарё вилояти Термиз шаҳарда 72 млн. сўм мулкни сотишдан тушган маблағлар бюджетга ўтказиб берилмаган.

Давлат харид қонунчилиги талабларига амал қилмасдан амалга оширилган харидлар – 10,5 млрд.сўмни ташкил этган.

Давлат харид қонунчилигини четлаб ўтиб шартномалар тузилиши оқибатида коррупция ва бюджет маблағларини ноқонуний сарфланиши холатларига олиб келади.

Масалан, Термиз шаҳар мактабгача таълим бўлимида танлов комиссияси аъзоси бўлган бухгалтерия ходимининг турмуш ўртоғига тегишли “Реал строй сити” корхонаси жорий таъмирлаш, мебел жихозлар харид қилиш бўйича ўтказилган 3,2 млн.сўмлик танловда ғолиб деб топилган. Вахоланки Давлат харид қонунида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйиб бўлмайди.

Сирдарё вилояти Оқолтин тумани МТБ томонидан Давлат хрид қонуни талабларига амал қилмасдан аукцион савдоларидан қочишни кўзлаб 2018-2020 йиллар мобайнида ўз танишларига тегишли фирмалар билан хўжалик моллари етказиб бериш бўйича 26 та шартнома тузиб 1,4 млрд.сўмлик товар моддий бойликларини етказиб берилишига кейинчалик уларни тўлолдарини ундириб бериш юзасиждан Савдо саноат хузуридаги хакамлик судига даъво аризаси киритиб хакамлик судининг хал қилув қарорлари асосида ғазначилик бўлинмасидан тўловларни амалга оширилишига эришиб, махсулотларни қиммат нархларда сотиб олиш орқали 283 млн.сўм зарар етказган.

Ўтказилаётган профилактика натижасида эса товар моддий бойликларни харид қилиш ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун давлат харидлари электрон порталига жойлаштирилган эълонлар нотўғри қўйилганлиги яни харид бўйича тўлиқ маълумотлар жойлаштирилмаганлиги ёки бажариш муддатларини суний равишда кам кўрсатилиши натижасида 4 млрд. сўмлик эълонлар бекор қилиниб, қайта жойлаштирилиши таъминланди.

Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда товар моддий бойликларидан 6,6 млрд.сўм камомад ва ноқонуний ўзлаштириш холатлари аниқланди. Шундан ишламайдиган ходимлар номига ёзилган иш хақилари 2,4 млрд. сўмни ташкил этади.

◾️ Чилонзор туманидаги 291-сонли МТТ 2020-2021 йилларда 8 нафар ишламаган ва вазифаларини бажармаган ходимларга 32 млн.сўм;

◾️ Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманидаги 1-сон ДМТТнафар ишламаган ва вазифаларини бажармаган ходимларга 8 млн.сўм;

◾️ Самарқанд шаҳардаги 58-сонли МТТда 2019-2021 йилларда 5 нафар ишламаган ва вазифаларини бажармаган ходимларга 17 млн.сўм ноқонуний хисобдан чиқарилган.

9 ойликда жами 265 та тўпланган хужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қонуний қарор қабул қилиш учун юборилди.

Report Page