Мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари иштирокида еғилиш бўлиб ўтди
Ўрта Чирчиқ тумани Мактабгача таълим бўлимида мактабгача таълим тизими масъул ходимлари ҳамда тумандаги 9 та оилавий мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари иштирокида "Оилавий мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни қабул қилишга пухта тайёргарлик кўриш, карантин қоидалари ва хавфсизлик чораларини тўлиқ таъминлаш тўғрисида" йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда туман мактабгача таълим бўлими мудири Х.Дусматов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган сариқ ва яшил ҳудудларда мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарияти ва ходимлари томонидан зарур ҳавфсизлик чораларини таъминлаган ҳолда, ушбу ташкилотлар фаолиятини қайта тиклашга рухсат берилиши ҳақида қарор қабул қилинганлигини айтиб ўтди.
Айни кунларда Республика ишчи гуруҳи томонидан мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини тиклаш борасида қўйиладиган талаблар тартибини ўз ичига олган низом ишлаб чиқилаётганлиги, бу ҳақида Мактабгача таълим вазирлигининг расмий сайтида яна қўшимча тарзда маълумот берилиши бўйича туман ҳокими ўринбосари Ф.Султонов қўшимча қилди.
Шунингдек, давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчиларни қабул қилишга муассасаларни пухта тайёрлаш ҳамда санитария-гигиена қоидалари ва ҳавфсизлик чораларини тўлиқ таъминлаган ҳолда уларнинг фаолиятига жорий йилнинг 1 августидан бошлаб рухсат берилади.
Муассасаларни доимий равишда дезинфекция қилишлари, уларга кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшаклар” билан жиҳозланиши, ходимлар тиббий ниқоб ва қўлқопдан фойдаланишларини ташкил этишлари, ҳарорати 37С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчилар машғулотларга киритилмаслигини йиғилиш иштирокчиларига мисоллар билан тўлиқ етказилди.