"Мактабда беш ташаббус"
Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати.
Жорий йилнинг 1 феврал куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги
66-сонли мактабда Сурхондарё вилоят прокуратураси, Вилоят Халқ таълими бошқармаси, Шўрчи туман хокимлиги, Шўрчи туман прокуратураси ва Шўрчи туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида "Мактабда беш ташаббус" шиори остида фестивал бўлиб ўтди. Фестивалда тумандаги 70 та умумтаълим мактабларидан ташриф буюрган ўқувчилар Беш ташаббуснинг ҳар битта йўналишлари бўйича беллашишди.

Фестивалда ғолиб бўлган ўқувчилар ташкилотчилар томонидан қиммат баҳо совғалар билан тақдирланди. Фустивал жараёнида тумандаги якка тартибда таълим олувчи ўқувчилар ҳам иштирок этди. Фустивалда тумандаги ҳунармандлар ҳам фаол иштирок этиб ўқувчиларга ҳунар ўрганиш сир синоатлари бўйича тушунчалар берди. Ота-оналар учун "Фарзандимга китоб совға қиламан" акцияси ўтказилиб ота-оналар фарзандлари учун китоблар совға қилишди.

Фестивалда Беш ташаббус бўйича тумандаги умумтаълим мактабларидан 550 нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этди.



Фестивал сўнгида Сурхондарё вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи И.Сапаров ва Шўрчи туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Якубов иштирокида Ёшлар билан учрашув ташкил этилди ва ўқувчиларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди.
