Мактаб томидаги ёнғин
Ички ишлар вазирлиги
Наманган шаҳрида 22 июнь куни 29-сонли ўрта мактабнинг том қисмида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида томнинг 4 кв.м. майдони ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ. Ёнғин электр симларни қисқа туташувидан келиб чиққанлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси