Мактаб директори нега 13дона дарахт кесди???

Мактаб директори нега 13дона дарахт кесди???

https://t.me/ekoqash

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига Шаҳрисабз туман “Ҳисор” МФЙ ҳудудида жойлашган 49-сонли умумий ўрта таълим мактаби филиалида дарахт кесилганлиги тўғрсида келиб тушган мурожаат  Шаҳрисабз туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ўрганилди.

 

Ўрганиш давомида Шаҳрисабз туман “Ҳисор” МФЙ ҳудудида жойлашган 49-сонли умумий ўрта таълим мактаби филиали ҳудудида 13 дона турли хил ўлчамдаги терак дарахтлари кесилганлиги аниқланди.

Бу билан мактаб маъмурияти томонидан Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрсидаги қонуннинг 4,6, 37 моддаси талаблари, Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонуннинг 5,6,17 моддаси 3 қисми ҳамда 41,47,49,50 моддалари талаблари қўпол бузилган.

 

Ҳолат юзасидан 49-сонли умумий ўрта таълим мактаби директорига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 79 моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб,  табиатга етказилган зарари 13 млн 338 минг сўм ҳамда 2 млн 700 минг сўм жарима қўлланилди.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇

https://t.me/ekoqash

 



Report Page