Мактаб ўқувчиларининг жанжали пичоқбозлик билан якунланди
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 10 май куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи, 8-синф ўқувчиси А.А. Тошҳовуз кўчасида Боғиатиргул кўчасида яшовчи, 8-синф ўқувчиси О.М. билан ўзаро жанжаллашиб, бир-бирларига пичоқ билан уриб тан жароҳати етказганлар.
Натижада А.А. ва О.М.лар касалхонага ётқизилганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси