“Мактаб ўқитувчиси ЙПХ ходимини ҳақорат қилган” 

“Мактаб ўқитувчиси ЙПХ ходимини ҳақорат қилган” 



ЙПХ ходими ўқитувчини йиқитиб, мажбурлаб машинага ўтқизгани тўғрисидаги хабар юзасидан расмий маълумот берилди. Ушбу ҳолат Фарғона вилояти Фарғона тумани ҳудудидаги ҳарбий полигонда 2020 йилнинг 11 январь куни 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлаётганлиги сабабли “Фарғона-Чимён” йўли ЙПҲ ходимлари томонидан ёпилган вақтида, Фарғона тумани Оқбилол қишлоғидаги 22-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларини полигондаги тадбирга ўқитувчилар ҳамроҳлигида автобусда олиб келинган. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати маълум қилди.

Шу ҳудудда хизмат олиб бораётган Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори И.Одилов мактаб ўқитувчиларига тадбир сабабли йўл ёпилганлигини, раҳбарлардан руҳсат сўраш кераклигини айтган вақтида, ўқитувчи: “манда рухсатнома бор, ўтишим керак” деб, инспекторга қўпол муомала қилган ва инспектор билан мактаб ўқитувчиси ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Бирламчи маълумотга кўра, мактаб ўқитувчиси ЙПХ ходимини ҳақорат қилганлиги учун ходим уни ерга йиқитиб патруль автомобилига ўтқизмоқчи бўлган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ томонидан назоратга олиниб айни пайтда хизмат текшируви олиб борилмоқда. Қисқа фурсатларда ушбу ҳолат бўйича батафсил маълумот берамиз", — дейилади хабарда.

Report Page