Маккажўхори олиб келишни ваъда қилган фирибгар ушланди
Ички ишлар вазирлигиТошкент шаҳрининг Миробод туманида 1 октябрь куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 10 апрель куни Оқ билол 4-тор кўчасида яшовчи А.Х. таниши Т.Т.га Россия Федерациясидан арзон нархда маккажўхори маҳсулотини олиб келишликни айтиб, алдаш йўли билан ундан 70 млн. сўм пулини олганлиги ва шу кунгача берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида А.Х. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси