Махсус поезд рейслари орқали Новосибирск ва Самарадан 1792 нафар юртдошимиз олиб келинди

Махсус поезд рейслари орқали Новосибирск ва Самарадан 1792 нафар юртдошимиз олиб келинди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

Россия Федерациясининг турли ҳудудларидан мамлакатимиз фуқароларини махсус поезд рейслари орқали олиб келиш жараёни давом этмоқда.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан “Тошкент – Новосибирск – Тошкент” ва “Тошкент – Кинел – Тошкент” йўналишларида Россия Федерациясининг Новосибирск ва Самара вилоятларига Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш учун иккита поезд юборилган эди.  

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 854 нафар йўловчи билан Новосибирск станциясидан йўлга чиққан эди. Бугун ушбу поезд мамлакатимизга кириб келди ва Поп 2 станциясида кутиб олинди.

Поп 2 станцияси
Поп 2 станцияси

Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар Наманган вилояти транспорт бошқармаси томонидан ажратилган автобусларда Поп туманидаги карантин зонасига етказилди.   

Шунингдек, 938 нафар юртдошларимиз билан 19 сентябрь куни Кинел станциясидан Ўзбекистонга жўнаган поезд бугун Тошкент жанубий вокзалига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилди.

Тошкент жанубий вокзали
Тошкент жанубий вокзали
Тошкент жанубий вокзали