Маданий мерос объектлардан 156 таси қабристонларга айлантирилганлиги, 5 тасига эса зарар етказилганлиги аниқланди

Маданий мерос объектлардан 156 таси қабристонларга айлантирилганлиги, 5 тасига эса зарар етказилганлиги аниқланди

https://t.me/aoka_uz

Бу ҳақида АОКАда Маданий мерос агентлиги ва Бош прокуратура раҳбарияти ҳамда мутасаддилари иштирокида “Ўзбекистоннинг археологик мероси: тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, уларнинг муҳофазасини мустаҳкамлаш ҳамда тарғибот усулларидан кенг фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар” мавзуда матбуот анжуманида маълумот берилди.

Ўзбекистонда ҳозирги кунга қадар 8 минг 209 та моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари аниқланган бўлиб, шундан 4 минг 748 та археология мероси объекти ҳисобланади.

Республика ҳудудида жойлашган археология объектларининг 2 289 та муҳофаза белгилари ўрнатилди, 4 438 та кадастр йиғма жилди шакллантирилди, 4 144 та маданий мерос объектининг кадастр ҳужжати ягона электрон тизимга киритилди ҳамда 2 815 та объектнинг муҳофаза тегралари белгиланди.

2023 йилнинг сентябрь ойига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарори ҳамда 2021 йил 15 октябрдаги 649-сон қарори билан белгилаб қўйилган вазифа ва функцияларидан келиб чиққан ҳолда Агентлик ва ҳудудий бошқармалар томонидан жорий йил маданий мерос объектлари ҳамда унинг туташ ҳудудларда 160 та ноқонуний ҳолатлар аниқланган ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган.

 Шундан 25 таси жиноий иш, бунда 23 таси археология ёдгорликлари ва унинг ҳудудида аниқланган ҳолатлар. 135 та маъмурий ишлар, бунда 34 та ҳолат археология ёдгорликлари ҳудудларида қайт этилган.

2023 йилнинг 8 ойи давомида археология тадқиқотларини олиб бориш учун 108 та рухсатнома расмийлаштирилди. Рухсатномаларнинг 78 таси археологик қазув учун, 30 таси археологик қидирув учун тақдим этилган. Шундан 20 га яқини халқаро қўшма экспедиция ҳисобланади. 2022 йил давомида олиб борилган археология тадқиқотлари натижалари юзасидан тайёрланган 48 та ҳисоботлар қабул қилиб олинди ҳамда экспертизадан ўтказилди.

Археология мероси объектларини назорат қилиш соҳасида: Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларини қайта тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш учун Тошкент шаҳар, Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах Тошкент вилоятлари томонидан 1099 та экспертиза хулосалари кўриб чиқилиб, Илмий-эксперт кенгашига киритилди.

Бош прокуратура билан биргаликда йил давомида Тошкент шаҳри, Жиззах, Хоразм, Навоий, Қашқадарё, Тошкент, Бухоро вилоятларидаги археология мероси объектларининг муҳофаза ва сақланиш ҳолати ўрганилди. Жумладан, Бухоро вилоятида жойлашган 287 та археология мероси объектидан 272 таси ўрганиб чиқилди. Бу жами объектларнинг 95 фоизини ташкил этади. Ўрганилган объектлардан 156 таси қабристонларга айлантирилган, 5 тасига зарар етказилганлиги аниқланди.

2022 йилдан бошлаб Маданий мерос агентлиги тизимида Қадимги тош асридан бошлаб ривожланган ўрта асрларни ўз ичига олган Марказий Осиёнинг моддий ва маънавий маданияти тарихини ўрганиш борасида фундаментал тадқиқотлар олиб бориш, археологик топилмаларни таъмирлаш услуби ва қадимий технологик усулларни тиклаш йўналишида Самарқанд археология институти фаолият олиб бормоқда.

Бундан ташқари 2023 йилда музейлаштириладиган археология объектларида тадқиқотлар давом этмоқда. Маданий мерос агентлигининг 2023 йилда музейлаштириладиган археология ёдгорликларига жами 4 млрд сўм ажратилиши белгиланган.

Маданий мерос объектларини асраш ва туризм ҳудудларининг мастер-режалари бўйича лойиҳалаштириш институти томонидан объектларнинг асрашга доир ишлар таклиф лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ҳозирда “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК томонидан экспертиза ўтказилмоқда.

Report Page