Маҳсулотлар тўғрисида давлат тилида маълумот бериш мақсади 

Маҳсулотлар тўғрисида давлат тилида маълумот бериш мақсади 

https://t.me/UzstandardChannel

Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги» Қонунинг 6 моддасида ишлаб чиқарувчи ва сотувчи истеъмолчига у томондан сотиб олинадиган маҳсулотлар тўғрисидаги зарур бўлган, ишончли ва очиқ ахборотларни ўз вақтида тақдим этишга мажбур эканлиги белгилаб қўйилган.

Муаммо шундаки, кўп ҳолатларда  истеъмолчи маҳсулот ҳақида батафсил маълумотларни давлат тилида олиш имкониятига эга эмас.

Бунинг устига, маҳсулот тўғрисидаги ахборотлар ўқиш учун ниҳоятда майда ҳарфлар билан ёзилган бўлиб, ундан истеъмолчи ўз вақтида фойдалана олмаяпти.

Маҳсулот тўғрисидаги ахборотлар ёзилган ўзи ёпишадиган стикерлар, уни республикага кириб келгунига қадар туширилади, ва ҳар доим ҳам ишлаб чиқарувчининг ахборотларидан фарқли равишда ишончли ахборотга эга бўлмаслиги мумкин, натижада ишлаб чиқарувчи тақдим этилган ахборот учун жавобгар бўлмайди. 



Report Page