Маҳорат дарслари

Маҳорат дарслари


Фарғонада “Аёллар маслаҳатхонаси” ва “Қизлар саломатлик марказлари” фаолиятини намунали ташкил этиш бўйича маҳорат дарслари ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази мутахассислари “Аёллар маслаҳатхонаси” ва “Қизлар саломатлик марказлари” фаолиятини мониторинг қилиш ва соҳа ходимларига маҳорат дарслари ўтиш учун Фарғонага келишди.

Дастлаб Фарғона шаҳридаги 1-оилавий поликлиникада шаҳар-туман тиббиёт бирлашмалари бош врачларининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосарлари ва репродуктив саломатлик учун масъул гинекологлар учун маҳорат дарслари ташкил этилди.

Маҳорат дарслари давомида “Аёллар маслаҳатхонаси” ва “Қизлар саломатлик марказлари” фаолиятини намунали йўлга қўйиш бўйича тегишли йўриқнома, маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, меҳмонлар Фарғона шаҳар қизлар саломатлик маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

Иштирокчилар Республика мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.


Report Page