Маҳаллий ҳокимликлар томонидан 629 та объектни Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритиш бўйича таклиф берилган

Маҳаллий ҳокимликлар томонидан 629 та объектни Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритиш бўйича таклиф берилган

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова маълум қилди.

https://t.me/aokamediakontent

✔️ 2022 йил давомида моддий маданий мерос объектларини аниқлаш, ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, тарғиб қилиш, давлат реестри, электрон каталоги, паспорти ва давлат кадастрини юритиш, соҳада давлат назоратини амалга ошириш, моддий маданий мерос объектларидан оқилона фойдаланиш, асрашга доир ишларни амалга ошириш йўналишида самарали иш олиб борилмоқда.

Маданий мерос агентлиги ишчи гуруҳи томонидан ҳудудлардаги маданий мерос объектлари ҳолати ва муаммолари ўрганилиб рўйхат шакллантирилди ва уч тоифа (авария, таъмирталаб ва қониқарли ҳолат)га ажратилди.

2023 йил учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда маданий мерос объектларини реставрация, консервация қилиш ҳамда ободонлаштириш бўйича лойиҳалар рўйхати шакллaнтирилди.

2023 йил давомида асрашга доир ишлар амалга ошириладиган 58 та маданий мерос объектининг манзилли рўйхати тасдиқланиб, уларни реставрация қилиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Маданий мерос объектларида давлат назоратини олиб бориш юзасидан 2208 та объектда мониторинг олиб борилди.

Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий эксперт кенгаши томонидан 2022 йил давомида 564 та лойиҳа кўриб чиқилиб, уларнинг 473 таси маъқулланган, 91 таси рад этилган.

“Маданий мерос объектларининг ўзига хос хусусиятини инобатга олиб, соҳада давлат-хусусий шерикликни жорий этиш тартиби тўғрисида” қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бугунги кунда Вазирлар маҳкамасига тақдим қилинган.

Маданий мерос агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан тақдим этилган та тарихий-маданий экспертиза хулосалари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб,  1407 та тарихий-маданий экспертиза хулосаларини Агентликнинг Илмий-эксперт кенгашида кўриб чиқиш учун хулоса берилди.

Ҳозирги кунда маҳаллий ҳокимликлар томонидан жами 629 та объектни Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари Миллий рўйхатига киритиш бўйича таклиф берилган. Мазкур объектларнинг маданий қиммати ва тарихийлиги ўрганиб чиқилмоқда.

Алоҳида муҳофаза қилинадиган ва Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларни ҳимоя қилиш бўйича 2022 йилда ISESCO (Халқаро Ислом ташкилоти) томонидан Бухоро шаҳрида жойлашган 7 та маданий мерос объекти Бутун жаҳон Ислом олами дурдоналари рўйхатига киритилди.

Шунингдек, Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги томонидан Бухоро шаҳридаги Арк қалъаси Жоме масжидини ва Фарғона вилояти Риштон туманида жойлашган Бурхониддин Ал-Марғилоний мақбарасини реставрация қилиш бўйича битим имзоланди.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги JICA билан Маданий мерос агентлиги ўртасида Маданий мерос соҳасини рақамлаштириш бўйича грант ажратиш бўйича келишиб олинди.

Маданий мерос агентлигининг Объектлардан фойдаланиш, рақамлаштириш ва давлат-хусусий шерикчиликни жорий этиш бошқармаси томонидан 2022 йил 15 октябрга қадар республикамиз ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган 8210 та маданий мерос объектларида 1002 та ижара шартномаси тузилган.

Шунингдек, республикадаги madaniy meros объектларининг ҳозирги кундаги ҳолати, Агентлик томонидан амалга оширилаётган ишлар, реставрация жараёнларини кенг ёритиш мақсадида вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ҳудудларга инфотурлар ташкил этилиб келинмоқда.

Жумладан, йил давомида Хоразм, Қашқадарё, Тошкент, Самарқанд, вилоятларига республикамиздаги madaniy meros объектларининг туризм салоҳиятини намойиш қилиш ва олиб борилаётган асрашга доир ишлар, таъмирлаш ва реставрация жараёнлари билан таништирилди.

Шу билан бирга, 2022 йилнинг сентябрь ойида ОАВ вакиллари иштирокида Самарқанд вилоятида ташкил этилган “Буюк Ипак йўли: Ўзбекистон ва Хитойнинг бой маданий мероси” музей-экспозицияси ҳамда “Халқлар дўстлиги ва диний бағрикенглик” музейига инфотур ташкил этилди ва кенг ёритилди.

Report Page