Маҳаллий ҳокимлик органлари мутахассисларининг малакаси оширилди.

Маҳаллий ҳокимлик органлари мутахассисларининг малакаси оширилди.

Искандарова

 Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали ташаббуси билан Урганч Давлат университети билан ҳамкорликда қисқа муддатли 18 соатлик малака ошириш курслари ташкиллаштирилди.

"Асосий мақсадимиз Ўзбекистонни барқарор ривожлантириш" "Ўзбекистон-2030" стратегиясининг устувор йўналишлари" мавзусидаги и.ф.доктори, профессор Б.Рўзметовнинг маърузаси

Ўқувлар жорий йилнинг 24-25 апрель ҳамда 26-27 апрель кунлари бўлиб ўтиб, вилоятнинг шаҳар ва туманлар ҳокимликларидаги барча йўналишдаги мутахассисларнинг малакаси оширилди.

"Узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар" мавзусида УрДУ Педагогика ва психология кафедраси катта ўқитувчиси Х.Бекчанов маърузаси
Туман (шаҳар) ҳокимлари ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарига бириктирилган мутахассислар

Ўқувлар асосан тингловчиларни сиёсий-хуқуқий ҳамда соҳавий-касбий билимларини оширишга қаратилган бўлиб, университетнинг малакали профессор-ўқитувчилари жалб қилинди.

"Ер, сув ресурслари ҳамда ўрмон хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишни ташкиллаштириш" мавзусида қ.ф.н., доцент О.Эгамбердиев маърузаси

Хусусан, сиёсий мавзулар-"Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти", "Асосий мақсадимиз – Ўзбекистонни барқарор ривожлантириш. “Ўзбекистон – 2030” Стратегиясининг устувор йўналишлари", "Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ва давлат фуқаролик хизматчисининг касбий этикаси ва одоб-ахлоқ қоидалари" ва "Маҳаллабай ишлаш бўйича янги тизимнинг мазмун-моҳияти ва “маҳалла еттилиги”ни жорий этишда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари олдида турган асосий вазифалар" мавзулари, шунингдек ҳокимликнинг иқтисодий, инвестиция, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий ва хотин-қизлар бўлимлари мутахассислари учун соҳавий касбга алоқадор долзарб вазифалардан келиб чиқиб маърузалар қилинди.

"Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда маҳаллий давлат органларнинг ўрни ва роли" мавзусида УрДУ Хотин қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси, тарих кафедраси доценти Ш.Нуруллаева маърузаси
Туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғига бириктирилган мутахассислар


"ФҲДЁ органлари билан ишлаш, оилани мустаҳкамлаш, ажралишларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш масалалари" мавзусида Хуқуқ кафедраси катта ўқитувчи Ж.А.Бекчанов маърузаси
"Ҳудуддаги янги интенсив боғлар, узумзор ва иссиқхоналар ташкил этиш бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлаш" мавзусида қ.ф.ф.д., доцент С.Садуллаев маърузаси
"Ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва самарали ўзлаштириш" - Менежмент ва маркетинг кафедраси доценти Д.Матяқубова маърузаси
"Транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасини ривожлантириш, ташишларнинг юқори даражадаги хавфсизлигини таъминлаш" мавзусида “Қурилиш” кафедраси катта ўқитувчиси Ю.Тажиев маърузаси

Ўқувлар якуни билан фаол иштирок қилган тингловчиларга Урганч Давлат университети проректори ва филиал масъуллари билан биргаликда сертификатлар топширилди.


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали бош инспектори М.Искандарова

Report Page