Маҳаллий ўғит мўл ҳосил гарови

Маҳаллий ўғит мўл ҳосил гарови


Ғалла парвариши ва унинг ҳосилдорлигини оширишда маҳаллий ўғитнинг ўрни беқиёс. Шу боисдан ҳозир қиш фасли бўлишига қарамай фермер даласида иш қизғин.  Миришкор деҳқонлар ғалла экилган майдонларга маҳаллий ўғит чиқариш билан банд.



Вилоятимизнинг Оқдарё ва Тайлоқ туманларидаги ММТП ( муқобил машина трактор парки) ҳудудидаги фермер хўжаликларида ариқ-зовурларни қазиш, тозалаш, маҳаллий ўғит жамғариш, тут кўчатлари экиш учун майдонлар ажратиш, ғалла парвариши каби қишки юмушлар амалга оширилмоқда.

Туманларда 2022 йил ғалла ҳосили учун экилган кузги буғдой майсалари парваришига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, мўл ҳосил гарови ҳисобланган маҳаллий ўғит жамғариш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилаяпти.



Тойлоқ туманидаги “Элипок” ММТП ҳудудига қарашли “Меликов Алишер Негматович” ф/х ғалла даласида дала назорати тадбири ўтказилди.

2022 йил ғалла ҳосили учун 4375 гектар майдоннинг ҳар гектарига 3 тоннадан маҳаллий ўғит жамғариш кўзда тутилган. Шу муносабат билан туманнинг қишлоқ хўжалиги бўлими, ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими, ғаллачилик кластери ва туман ветеринария бўлимлари билан ҳамкорликда ҳар бир хўжаликлар, фермерлар билан маҳаллий ўғитнинг фойдали тарафлари тўғрисида тарғибот тадбирлари ҳамда семинарлар ўтказилмоқда.

Тумандаги “Р.Саидназаров”, “Ворсин”, “Жумабозор” ф/х ҳудудларида кенг кўламли ҳашарлар уюштирилиб, айни пайтга қадар далаларга 400 тоннадан ортиқ маҳаллий ўғит олиб чиқилди.

 

Агроном энтомолог: Б.Шодиев



Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Оқдарё туман бўлими томонидан мавжуд ер майдонларига экилган кузги бошоқли дон экинлари парвариши юзасидан агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши жиддий назоратга олинган.    

Оқдарё Туман “Даҳбед” ММТП ҳудудига қарашли “Иқбол” ф/х нинг 18 гектарли ғалла майдонида ҳамда “Мадинабону” ф/х да назорат олиб борилиб, майсаларнинг сифатли униб чиқанлиги назорат қилиниб, маҳалий ўғит жамғариш ишлари олиб борилмоқда.         



Карантин инспекторлари томонидан ғалла майдонларига маҳаллий ўғит чиқарилиши, ҳосил хандаклари тайёрланиши, экин майдонларини четларини тўсиқлар билан ҳимоялаш сингари тадбирлар бўйича мониторинг тадбирлари ўтказилмоқда.                                                 

✅Юзага келган муаммоларнинг бартараф этилиши бўйича амалий кўмак берилмоқда.  




Албатта, юқоридаги маълумотлардан кўриниб турганидек, ғалла парваришида маҳаллий ўғитларнинг аҳамияти катта. Белгиланган чора-тадбирлар асосида далаларга маҳаллий ўғит чиқариш, экинларни “шарбат” усулида суғориш ва азотли ўғитлар билан озиқлантириш амалга оширилмоқда.

Бунда, ҳар бир ҳудудлардаги ғалланинг ривожи, сувга бўлган талаблар мутахассислар иштирокида жиддий ўрганиб чиқилиб, шу асосда агротехник тадбирлар ўтказилмоқда. Сувчиларнинг заҳматли меҳнати боис, бир кунда ўртача 3 минг гектардан ортиқ майдондаги бошоқли дон экинлари “Шарбат усули”да суғорилмоқда.

 

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

 

Каналга қўшилинг 👇👇

 

https://t.me/Samkarantin

 

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

 

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

 

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA

 



Report Page