Маҳаллада дув-дув гап

Маҳаллада дув-дув гап


Бу жасорат эмас, менинг фуқаролик бурчим 

Тошкент туманидаги “Мустақиллик” МФЙ масъул котиби Нодирабегим Икромовани маҳалладошлари фидоий, шижоатли ва жасоратли аёл сифатида ҳурмат қилишади. Яқинда унинг сергаклиги туфайли давлат чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтган, муқаддам қидирувда бўлган шахс қўлга олинди. Мазкур жараёнда жонбозлик кўрсатган, маҳалла котибининг хизматлари алоҳида эътироф этилиб, ҳарбийлар томонидан тақдирланди. 


Шу муносабат билан 28-умумтаълим мактабида тадбир ташкил этилган этилди. Тадбир давомида Ҳарбий қисм командири ва мутасаддилар Нодирабегим Икромовани қимматбаҳо совға билан тақдирлашди.


— Бу жасорат эмас, менинг фуқаролик бурчим, қолаверса вазифам тақозоси, — деди сергак котиба. — Юртимиз тинчлиги учун фақат ҳарбийлар ёки бошқа давлат органлари эмас, балки ҳаммамиз маъул бўлишимиз керак.


Report Page