Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Нурафшон шаҳрида йиғилиш ўтказди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Нурафшон шаҳрида йиғилиш ўтказди


Тадбирда вилоятнинг 22 та шаҳар ва туманидаги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг раҳбар ва мутасадди ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишда Тошкент вилоятида маҳалла ва оила билан ишлашда мавжуд ютуқ ҳамда камчиликлар, эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар ҳақида сўз борди. Фаолиятида хато ва нуқсонларга йўл қўйган тўрт нафар мутасаддига вазир томонидан огоҳлантириш берилди.

– Мамлакатимизда карантин тартибининг юмшатилиши бизнинг олдимизга катта масъулият юклайди, деди Раҳмат Маматов. – Май ойида ҳам карантин юмшатилганда одамларимиз бу ҳолатни нотўғри тушуниб, белгиланган санитар-гигиеник талабларга риоя этмагани учун қатъий карантин тартиби жорий этилди. Эндиликда яна шу хатони такрорламаслик бизга боғлиқ. Айниқса, бизнинг тизимда ишлаш оғир – сизларни тушунаман. Одамлар ўз муаммолари айтиб мурожаат қилишади. Шу маънода биз одамларга нисбатан ширинсўз, бағрикенг, айни пайтда, айрим ножоиз ҳолатларга нисбатан қаттиққўл бўлишимиз керак...

Вазир ўз сўзида раҳбар кадрларнинг шахсий масъулияти, халқ билан ишлашдаги ҳалол-пок муносабат ўрнатиш зарурати ҳақида гапирди. "Билак қанча бақувват бўлмасин, бармоқлар ишламаса овқатлана олмайди киши. Маҳалла тизими ҳам бугунги сиёсатни ижросини таъминлашда ана ўша бармоқларга ўхшайди", деди Р. Маматов ўз сўзида.

Йиғилида вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг биринчи ўринбосари Озода Парпибоева ҳудудда пандемияга қарши кураш жабҳасида мазкур тизим ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича ахборот берди.

Report Page