Мақсадимиз халқимизни, тадбиркорларимизни рози қилиш.

Мақсадимиз халқимизни, тадбиркорларимизни рози қилиш.


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг

23-июль куни бўлиб ўтган аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилишида Давлатимиз раҳбари - "Вазирлик ва идоралар ўз йўналишида энг кўп келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилиб, уларга аниқ ечимлар топиши шарт" эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтган эдилар.

Юқоридаги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Давлат кадастрлари палатаси раиси топшириғига асосан Наманган вилоятига бириктирилган палата бош мутахассиси Абдуғани Тошмуҳамедов бошчилигида ишчи ғуруҳ  Косонсой туманининг чекка ҳудудидан Ўзбекистон Президентнинг вертуал қабулҳонасига мурожаат қилган фуқароларнинг мурожаати жойига чиқиб қайта ўрганилди.  

      Масалан Косонсой тумани Ўзбекистон МФЙ да яшовчи фуқаро Мирзамахмудов Фурқатнинг аукционга ер қўйиб бериш масаласи билан Президентнинг вертуал қабулхонасига мурожаат қилган бўлиб, туман кадастр филиали томонидан масала ижобий ҳал қилиган. Фуқаро Мирзамахмудов Фурқат уйидан чиқмасдан мобиль телефони орқали аукциондан ер сотиб олганини айтиб, ишчи гуруҳ аъзоларига ва кадастр тизим ходимларига ўз миннаддорчилигини билдирди.

     Шунингдек тумани Жар МФЙ да жойлашган турар жойни кадастр ҳужжати тайёрлаш бўйича фуқаро Бакиров Камолхоннинг мурожаати ҳам жойида ўрганилди. У ўзини қийнаган масала тез ва ижобий ҳал қилинганлиги учун шу ишларни бошида турган Президентимизга ва рахбарият ҳақига дуо қилди. 

     Наманган вилояти кадастрчилари фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда, тарғибот ва ташвиқот ишларини янада кучайтиришда, ҳар бир мурожаатга индивидуал ёндошиш лозимлигида келиб чиқиб иш ташкил қилмоқдалар. Мақсадимиз халқимизни, тадбиркорларимизни рози қилиш ва намунали хизмат кўрсатишдир.   

МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Report Page